Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоатдан олдин намоз ўқишлик

18:56 / 21.05.2014 | abuasim | 799
Биз Тошкентдан қайтаётиб бомдод ўқиш учун йўлдаги масжидга кирдик, намоз вақти кирган эди, жамоатдан олдин ўқимайлик деб бир соат кутдик. Имом қироатда анча хато ўқиди, кирилчадан ёд олгани билинди. Биз саломдан кейин ўзимиз қайтадан алоҳида ўқидик. Бизни Тошкентга кўп йўлимиз тушади, кейинги сафар ҳам намозга шу масжидга кирамиз, сабаби шу атрофда бошқа масжид йўқ, масжидга кирсак намоз вақти кирган бўлса, жамоат ўқимаган бўлса улардан олдин ўқиб чиқиб кетсак бўлаверадими ёки жамоат билан ўқиб, имомнинг тажвиди хатолигини билсак ҳам иқтидо қилаверайликми? Шу ҳолатда жамоатдан олдин ўқишлик жоизми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Хато ўқийдиган имомнинг ортидан ундан яхши ўқийдиган шахс иқтидо қилиши дуруст эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat