Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бомдод фарзидан кейин суннат ўқиш

18:34 / 16 февраль | Мухаммад Амийн | 1341
Ассалому алайкум! Жамоат бўлиб ўқилаётган бомдод номозининг фарзига улгурган одам, хали бомдод вақти етарлича бўлсаю жамоатга қўшилмай, ёлғиз холда олдин суннатини кейин фарзини адо қилса, жамоат билан ўқилган фарз маъқул бўладими ёки жамоатга қўшилмай ўқилган суннат ва фарз маъқул бўладими? Агар бу кечикганлар сони 2-3 кишини ташкил қилиб ўзлари жамоат бўлиб ўқишликнинг имконияти бўлсачи?!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бамдоднинг фарзидан бир ракъатини топадиган миқдор олдин келган бўлса суннатини ўқийди. Агар ундай миқдор бўлмаса жамоатга қўшилади. Жамоатдан кейин суннати ўқилмайди. 

وَلِلتِّرْمِذِيِّ: مَنْ لَمْ يُصَلِّ رَكْعَتَيِ الْفَجْرِ فَلْيُصَلِّهِمَا بَعْدَ مَا تَطْلُعُ الشَّمْسُ  

Термизий келтирган ривоятда:
«Ким фажрнинг икки ракъат (суннат)ини ўқимаган бўлса, уларни қуёш чиққанидан кейин ўқиб олсин», дейилган.
Шарҳ: Чунки Бомдоднинг фарзидан кейин қуёш чиққунича намоз ўқиб бўлмайди.
Ушбу ҳадисларга суяниб, Имом Аҳмад ва Имом Шофеъий мазҳабларида суннат намозлар қазо қилиб ўқилади.
Ҳанафий ва Моликий мазҳаблари уламолари эса «Бомдоднинг икки ракъат суннатидан бошқа ҳеч бир суннат намози қазо қилиб ўқилмайди», дейдилар.
Илова тарзида айтмоқчимизки, биз ўрганган ҳадиси шарифлардаги суннат намозларининг қазолари ўша намоз ўқилмай қолган куннинг ўзида ўқилмоқда. Бу ерда ҳафталаб, ойлаб, йиллаб ўқилмай юрган намозлар ҳақида гап йўқ. Чунки мусулмон жамиятида бу иш бўлмаган. Ҳар ким намозини ўз вақтида ўқиган. Агар қазо, деб айтиш мумкин бўлса, баъзи суннат намозлар фарздан кейинга қолган ёки ўз вақтидан бир оз кеч қолган, холос. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). 

Бу маънодаги қазога Ҳанафий ва Моликий мазҳаблари ҳам қўшиладилар. Қазо қилинмайдиган суннат намоз эса кўплаб ўқилмаган суннатлардир. Шунинг учун бу масалада эҳтиёт бўлиб, нозик фарқни тушуниш лозим. 

عن أبي هريرة قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم من لم يصل ركعتي الفجر فليصلهما بعد ما تطلع الشمس قال أبو عيسى هذا حديث لا نعرفه إلا من هذا الوجه وقد روي عن ابن عمر أنه فعله والعمل على هذا عند بعض أهل العلم وبه يقول سفيان الثوري وابن المبارك والشافعي وأحمد وإسحق 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким бамдоднинг суннатини ўқимаган бўлса қуёш чиққанидан кейин ўқисин” дедилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat