Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума сураси тафсири

22:09 / 09.12.2023 | Shahzod | 716

Ассалому Алейкум! Бизга маълумки жума сураси 9-оятда жума кунги намоз ҳақида айтилган. 10-оятда эса намоздан кейин ер юзи бўйлаб тарқалиб, Аллоҳнинг фазлидан талаб қилиб, Аллоҳни кўп зикр қилиш айтилган. Тафсири Ҳилол китобида 10-оятни шундай тафсир қилинган: маълумки, аввалги оятда Аллоҳ таоло азондан кейин савдони тарк этиб намозга шошилишга буюрган эди. Энди эса жума намози тамом бўлганидан кейин яна аввалги ҳолатга қайтиш мумкинлигини баён қилмоқда. Ҳадис ва ҳаёт китоби 11-жузи 1-бобида келтирилган шархда эса: Жума сурасидаги ушбу оятда Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни ер юзига тарқалиб ҳалол ёъл билан ризқ топишларига тарғиб қилмоқда ва бу ишни “Аллоҳ таолонинг фазлидан талаб қилиш” деб номламоқда,- деб ёзилган экан. Савол шундан иборат: шу 10-оятда фақат жума намози назарда тутилганми, ёки барча намозларми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тафсирларда ушбу оятдаги намоздан мурод жума намози экани айтилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat