Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳазратга омонат савол

00:00 / 10.01.2009 | eski savollar | 3063
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу Шайх ҳазратлари.Менга бир муслима қариндошим телефон орқали мурожаат қилиб, сиздан бир нечта саволларни со'раб беришимни илтимос қилди. Ушбу саволларни э'тиборингизга ҳавола этишимга ижозат бергайсиз. И - САВОЛ: Қариндошимнинг қизи 2009 йил 10 - декабрда 9 ёшга то'лади. Ҳозирги кунларда 9 ёшга то'лмаган бо'лса ҳам о'ргатиб бориш мақсадида намоз о'қитяпти. Албатта таҳорат ва намознинг ба'зи амалларини қилишга о'зи ёрдам беряпти. Об - ҳавонинг совуқ бо'лганлиги туфайли ёш фарзандига бирмунча мушкул бо'лаётган экан. Савол шундан иборатки: "Қиз бола то'лиқ то'ққиз ёшга то'лганда намозни бошлаши керакми ёки то'ққизга киргандами? (я'ни жияним 2009 йилнинг биринчи кунидан намоз о'қишни бошлаши керакми)". ИИ - САВОЛ: Қариндошимга бир инсон қуйидаги о'зи қилиб юрган амаллари ҳақида гапирганда, уларга бу амаллар бундай о'ргатилнмаганлиги туфайли иккиланиб қолади ва сиздан со'рашга ахд қилади.1) У инсон намоздаги саждада 3, 5 ,7 марта "субҳана роббиал а'ла" деса ҳам бо'лаверади деган.2) Пешин намозини масжиддан олдин (13.00 дан олдин) о'қиса бо'лади деган.3) Агар номаҳрам аёллар ё'лда учраб қолса улар о'тиб кетишини бир чэтда кутиб туришини айтган.4)" О'зим Имом А'зам мазҳабида бо'лсам ҳам, бошқа мазҳабларнинг ба'зи амалларини ҳам қилиб тураман. Чунки Пайг'амбаримиз (с.а.в) то'ртала мазҳаб қилган амалларни ҳам қилган" деб ҳам айтган Ушбу биродарнинг фикрларига шариатимиз қандай муносабатда бо'лади? Ҳазрат бу муслима қариндошим ҳозирги кундаги хар - ҳил диний оқимлар пайдо бо'лаётган пайтда ушбу каби амалларни қилиб юрадиганларнинг иши то'г'ри ёки ното'г'рилигини билмоқчи бо'лган ҳолос. Агар саволлар бир мунча оддий бо'лса биз фикри-ожизлар сиздан узр со'раймиз. Аллоҳ сиздан рози бо'лсин!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

-1. Қиз бола ҳайз кўрганидан кейин унга намоз ўқиш фарз бўлади. 9 ёш дегани тахминий гап.2. Намозда айтиладиган тасбиҳ адади ҳақидаги гап тўғри.3. Пешиннинг вақти қўёш қиёмдан оққандан бошланади. Ўша вақт соат 1 дан олин бўлса, албатта, намоз ўқиш мумкин.4. Бу аёлларга йўл бериш, уларни ҳурмат қилиш маданиятига киради.5. Ўзи эргашган мазҳабга амал қилган яхши.

Топ рейтинг www.uz Openstat