Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зино ҳақида

16:18 / 05.12.2015 | Sherzod112 | 1830

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Зино қилган одам бу гуноҳини Аллоҳ кечириши учун нима қилиш керак? Ҳадисларда ёки Қуръони каримда бунинг тавбаси ҳақида маълумот борми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида бир киши зино қилиб қўйиб, пушаймонлигини ва тавба қилмоқчилигини айтганида, уни тошбўрон қилиб ўлдиришни буюрилган экан. Хулосам шуки, бу гуноҳи кабиранинг жазоси оғир ва ҳеч бир амал бу гуноҳни ювишда кор қилмайди. Ноўрин сўзлар ишлатилинган бўлса узр. Аллоҳ барчамизни Ўзи севган бандалари сафидан қилсин. Амийн.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Иш қозининг хузуригача етиб борадиган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амалга оширган ишни қилинади. Агар етиб бормаган бўлса, тавба қилинади. Сайтимизда тавабанинг шартлари тўлалигича берилган. Излаб топинг. Аллоҳ таоло ширкдан бошқасини кечиради. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat