Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жонзотлар ҳақида

14:19 / 10.02.2016 | ilhombek3533 | 1158

Ассалому алайкум! Мен уй ҳайвонларидан итни яхши кўраман. Динимизда ит боқишга нега рухсат берилмаган? Ноўрин савол берган бўлсам олдиндан узр. Аллоҳ таоло илмларингизни зиёда қилсин.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=19355.0

3-БОБ.
ЭКИН УЧУН ИТ БОҚИШ ҲАҚИДА

2322- حَدَّثَنَا مُعَاذُ بْنُ فَضَالَةَ، حَدَّثَنَا هِشَامٌ، عَنْ يَحْيَى بْنِ أَبِي كَثِيرٍ، عَنْ أَبِي سَلَمَةَ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صلي الله عليه وسلم: «مَنْ أَمْسَكَ كَلْبًا فَإِنَّهُ يَنْقُصُ كُلَّ يَوْمٍ مِنْ عَمَلِهِ قِيرَاطٌ، إِلَّا كَلْبَ حَرْثٍ أَوْ مَاشِيَةٍ». قَالَ ابْنُ سِيرِينَ وَأَبُو صَالِحٍ: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ  صلي الله عليه وسلم: «إِلَّا كَلْبَ غَنَمٍ أَوْ حَرْثٍ أَوْ صَيْدٍ». وَقَالَ أَبُو حَازِمٍ: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ  صلي الله عليه وسلم: «كَلْبَ صَيْدٍ أَوْ مَاشِيَةٍ». طرفه: 3324 - تحفة: 15428، 13414 - 136/3

2322. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ит боқса, амалидан ҳар куни бир қийрот* камаяди. Экин ва чорва (қўриқловчи) ит мустасно», дедилар».
Ибн Сирин ва Абу Солиҳлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қилган ривоятда «...қўй, экин (қўриқловчи ит) ва ов ити мустасно» дейишган.
Абу Ҳозим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қилган ривоятда: «Ов ити ва чорва (қўриқловчи) ит...» деган.

* Қийротнинг изоҳи 2262-ҳадисда. Аммо ажр-савоб каби моддий бўлмаган нарсаларда Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги маълум миқдорни ҳам билдиради. Унинг миқдорини Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Ушбу ҳадисда эса кишининг амалидан маълум бир қисм камайиши назарда тутилган.

2323- حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ يُوسُفَ، أَخْبَرَنَا مَالِكٌ، عَنْ يَزِيدَ بْنِ خُصَيْفَةَ: أَنَّ السَّائِبَ بْنَ يَزِيدَ حَدَّثَهُ أَنَّهُ سَمِعَ سُفْيَانَ بْنَ أَبِي زُهَيْرٍ - رَجُلًا مِنْ أَزْدِ شَنُوءَةَ - وَكَانَ مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ   صلي الله عليه وسلم ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ   صلي الله عليه وسلم يَقُولُ: «مَنِ اقْتَنَى كَلْبًا لَا يُغْنِي عَنْهُ زَرْعًا وَلَا ضَرْعًا، نَقَصَ كُلَّ يَوْمٍ مِنْ عَمَلِهِ قِيرَاطٌ». قُلْتُ: أَنْتَ سَمِعْتَ هَذَا مِنْ رَسُولِ اللهِ   صلي الله عليه وسلم؟ قَالَ: إِيْ وَرَبِّ هَذَا الْمَسْجِدِ. طرفه: 3325 - تحفة: 4476

2323. Соиб ибн Язид Суфён ибн Абу Зуҳайрдан – у Аздишануалик* бир киши бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан эди – эшитганини шундай сўзлаб берди:
«У: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким на экинга, на чорвага асқотмайдиган итни боқса, амалидан ҳар куни бир қийрот* камаяди», деяётганларини эшитганман», деди. Мен: «Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўзинг эшитганмисан?» дедим. У: «Ҳа, мана шу масжиднинг* Роббига қасам!» деди».

* «Аздишануа» – араб қабилаларидан бири. «Шануа» Абдуллоҳ ибн Каъб ибн Абдуллоҳ ибн Молик ибн Наср ибн Азднинг лақаби.
* Масжидул Ҳаром назарда тутилмоқда.(“Олтин силсила” китобидан “Саҳиҳи Бухорий”).

Аллоҳ таоло “Нур” сурси 26-оятида марҳамат қилади :

الْخَبِيثَاتُ لِلْخَبِيثِينَ وَالْخَبِيثُونَ لِلْخَبِيثَاتِ وَالطَّيِّبَاتُ لِلطَّيِّبِينَ وَالطَّيِّبُونَ لِلطَّيِّبَاتِ أُوْلَئِكَ مُبَرَّؤُونَ مِمَّا يَقُولُونَ لَهُم مَّغْفِرَةٌ وَرِزْقٌ كَرِيمٌ

26. Нопок хотинлар нопок эркаклар учундир. Нопок эркаклар нопок хотинлар учундир. Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир. Ана ўшалар у(бўҳтончи)лар айтаётган нарсалардан поклангандирлар. Уларга мағфират ва карамли ризқ бордир.("Тафсири Ҳилол" китобидан).

Баъзи уламолар оятдан : “Хабис(нопок) нарсаларни нопоклар дўст тутади, нопоклар хабис нарсаларни ёқтиришади” деганлар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat