Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо ва каффорат рўзаси

11:21 / 03.12.2015 | Muhammad Mabrur | 944

Ассаламу алайкум!  Ҳурматли устозлар. Ҳозирги қишнинг кунларида қазо ёки каффорот рўзаларини тутиш мақсадида ҳар куни рўза тутса бўладими? Қазо ва каффорот рўзасини бирданига ният қилса ҳам бўладими? Саволим 2 та бўлиб қолганини одобсизликка буюрмайсизлар, чунки шу доирадаги савол бўлгани учун вақтларингизни тежашга ёрдам бериш мақсадида шундай қилдим. Аллоҳ рози бўлсин. 


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қазоси бор одамлар тутиши шарт. Қазо билан каффоратнинг ниятини жам қилинмайди. Шу ғанимат кунларда каффоратни тутиб олса, қолганларида қазоларини тутиб бораверади. Валлоҳу аълам.


Топ рейтинг www.uz Openstat