Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гейнер истеъмол қилиш

12:31 / 03.12.2015 | Sardor Niyazov | 893

Ассалому алайкум! Гейнер деган ортиқча оқсил бўлиб, у семиртирадиган порошокдир. Уни истеъмол қилсак бўладими?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Гейнер бу спортчиларнинг қўшимча озуқа манбаи бўлиб, унинг таркибига қараб айтилади. Бир нарсанинг ҳалол ёки ҳаром эканлиги унинг таркибига боғлиқдир. Таркибида шариат ҳаром қилган нарсалар бўлса, унинг истеъмоли жоиз эмас. Ҳамма нарсаларда мубоҳ биринчи ўринда туради қоидасига биноан, таркибида ҳаром нарсалар бўлмаса ёки бор ёки йўқлиги маълум бўлмаса истеъмоли жоиз. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat