Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалол бўладими?

11:37 / 16.12.2023 | Madina | 241

Ассалому алайкум! Менинг таълимга оид саволим бор эди. Мен ўқитувчиман. Мактабда юқори синфларга дарс бераман. Юқори синф ўқувчиларининг кўпчилиги ҳозирда 8,9,10,11-синфларда маълум бир соҳани танлаб, шу соҳа бўйича олий таълимга тайёрланиш учун репититорга қатнашади. Айримлари эса маълум касб эгаларига шогирд тушиб касб ўрганишга ҳаракат қилишади. Албатта булар дарсдан ташқари вақтда. Лекин мен дарсда ўқитадиган, ўргатадиган маълумотларни менинг соҳамга ёки касбимга керак эмас дейдиган ўқувчилар ҳам учраб туради. Масалан инглиз тилидан олий таълимга кирмоқчи бўлган ўқувчи кимёни ўқишни ҳохламайди. Мен мажбурий таълимдан ўқишинг керак деб таълаб қиламан. Мени жуда қаттиққўл деб ҳисоблашади. Бир жойда "ҳеч кимга тоқатдан ортиғи буюрилмайди" деган ҳадисни эшитган эдим. Айтингчи мен уларни мажбурлаб ўқитишим тўғри бўладими? Яна баъзи ҳамкасбларим "синфда ҳаммаси химик ёки тилшунос бўла олмайди сиз ўрганишни ҳохлайдигани билан ишлаш кўпроқ дейишади. Агар шундай қилсам олаётган ойлигим ҳаром бўлиб қолмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кимё, биология ва физика каби фанлар бекордан-бекорга барча ўқувчилар учун мажбурий қилиб қўйилмаган. Ўша фанлардан камида минимал билимларни эгаллашларини талаб қилинг. Келажакда фикр доиралари етарли даражада кенг бўлиши ва маълумотларни тўғри таҳлил қила олишлари учун аниқ фанлар борасида пойдеворга эга бўлишлари керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat