Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр хотин ўртасидаги нозик савол

12:27 / 16.12.2023 | Durdona | 1096

Ассалому алайкум! Турмушимизга 4 ярим йил булди. Эрим 34 ёшдан ўтвоттила ман 27 ёшга кирдим, 2 нафар фарзандимиз бор алҳамдулиллаҳ. Турмушимиз давомида доимий узиқ узоқ муддатлар 1-2-3-4-5-6-7-8 ойгачаям жинси яқинлик таклиф қилмайдилар яхши ҳам гапириб ёмон ҳам гапириб охири ўзим талап қиламан лекин бу ҳолат ўзимга ёқмиди ғуруримга тегади хозир ўзим сўрамий қўйдим таслим бўлдим оилани боқадила кўпам урушмимиз жимгина фарзандларимиз боқип котта қивоммиз лекин жинси яқинликсиз ҳам оила бўладими бу қанча йиллар яна давом этади ўзларидан сабабини сўрадим кўнглизда бошқа аёл бўса ман ёқмаса айтинг холасез ажрашамиз дедим ажрашишни истамидила бошқаси ҳам йўқ дидила лекин сабаби 5га1 деп эттила мани аёллигим энди нима бўлади умрим охиргача шунақа ўтаманми исломда шундай нозик масалаларда қандай йўл кўрсатилган даволанишга боринг дисам хохламидила бораман деп бохона қип алдидила.  Улани бу масалаларда умуман безовта қимиди шундай яшаш ёқади нима қили ажрашип кетий дисам қизим ўғлимми уйлап қоламан ва сабр қиламан яна...


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жинсий яқинликда эрнинг ҳам хотиннинг ҳам ҳаққи бор. Қайси бирлари бу ҳақни беришдан бош тортса ўша тараф гуноҳкор бўлаверади. Сиз эрингизнинг кўнглини олишга ҳаракат қилинг. Буёғи аёллардан сўраладиган масала.
Муҳаддис имомлар Абу Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Салмон розияллоҳу анҳу билан Абу Дардо розияллоҳу анҳуни биродар қилиб қўйдилар. Бас, Салмон Абу Дардони зиёрат қилгани борди ва Умму Дардони бир аҳволда кўриб:
«Сенга нима бўлди?» – деди.
«Биродаринг Абу Дардонинг дунёга ҳожати йўқ»,– деди.
Абу Дардо келиб, унинг олдига таом қўйди ва:
«Егин, мен рўзаман», – деди.
«Сен емагунингча мен ҳам емайман!» – деди (Салмон розияллоҳу анҳу).
Шунда у ҳам еди. Кечаси бўлганда Абу Дардо розияллоҳу анҳу туриб, намоз ўқий бошлади. Бас, Салмон:
«Ухла», – деди. У ухлади. Сўнгра яна туриб, намоз ўқий бошлади. Салмон:
«Ухла», – деди. У ухлади. Кеча охирлаб қолганда Салмон:
«Энди тур», – деди. Икковлари намоз ўқидилар. Кейин Салмон унга:
«Албатта, Роббингнинг сенда ҳаққи бордир, нафсингнинг сенда ҳаққи бордир ва аҳлингнинг сенда ҳаққи бордир. Ҳар бир ҳақдорнинг ҳаққини бергин!» – деди.
У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, ҳалиги гапни зикр қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Салмон тўғри айтибди», – дедилар».
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифалик даврларида, кечаси бировга билдирмасдан, шаҳарни айланиб, одамларнинг ҳолларидан хабар олиб юрар эдилар. Кунлардан бир кун бир ҳовлида аёл кишининг ҳижрон ҳақида байт айтаётганини эшитиб қоладилар. Суриштирсалар, у аёлнинг эри Ислом лашкарлари билан урушга кетган экан.
Ҳазрати Умар одам юбориб, Ҳафса онамиздан: «Аёл киши эрсиз қанча сабр қила олади?» деб сўратибдилар. У киши: «Тўрт ой», – деб жавоб берибдилар. Шундан кейин ҳазрати Умар аскарликда ҳеч кимни тўрт ойдан кўп ушлаб турмасликка фармон берган эканлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat