Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нотўғри иш қилдимми?

16:29 / 10.12.2015 | Muhammad Mustafo | 983

Азиз устозлар! Бизнинг шаҳарда “Бирнинг йўли” деган автобус йўналиши бўлиб, агар ўша йўналишга таксига чиқилса, киши бошига 1.000 сўмдан олиб бориб қўяди. Мен доим ўша йўналишдан чиқиб, уйимгача ташлаб қўйган таксига 2.000 сўм берсам ҳаммаси рози бўлар эди. Бир неча кун олдин ҳам бир таксига келишмасдан “Бирнинг йўналишигами” десам, у “Ҳа” деди ва мен чиқдим. Тушишда 2.000 берсам, яна 1.000 сўради. Майли деб бердим. Бугун ҳам шу ҳол такрорланди. Мен “ахир доим 2.000га келиб юраман” десам, “мен юрмайман” деди. Жаҳлим чиқиб “олинг бўлмаса, мен шу 1.000 сўмга рози эмасман” деб бердим. У эса “менга бундай пулинг керак эмас” деб отиб юборди. У менга бошида йўл ҳақига 3.000 сўм беришимни айтмаган эди. Унинг иши тўғрими? Қалбим хотиржам бўлмагани учун ўша 1.000 сўмни масжидга “таксист аканинг номидан” деб эҳсон қилиб юбордим. Устозлар мен нотўғри иш қилдимми? Нима қилсам шариатга мувофиқ бўлади? Илтимос, ёрдам беринглар? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариат кўрсатмаси бўйича сизни қилган ишингизни ижара дейилади. Ижаранинг дуруст бўлиш шартларидан бири иш ва хизмат ҳаққини олдиндан тайин қилиб олишдир. Агар тайин қилинмаса ижара фосид бўлади ва бундай қилувчи гуноҳор ҳам бўлади. Биринчидан тавба қилиш керак. Ижара фосид бўлган ҳолатда хизмат қилувчига ажр мисл берилади. “Ажр мисл” деб одатда ўша вақтда ўша ишни бажаришга бериладиган ҳақга айтилади. Агар одатда бошқалар сиз 2.000 берадиган жойга 3.000 беришадиган бўлса, олдиндан келишиб олмай ижарани фосид қилганингиз учун сиз ҳам 3.000 беришингиз керак бўлади. Қолаверса масжид энг покиза жой, шубҳали пулларни у ерга умуман сарф қилинмайди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat