Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Динга нотўғри муносабат

16:00 / 20.08.2018 | Anvar | 376
Ассалому алайкум! Устозлар, кеча бир дўстимнинг никох тўйи муносабати билан курсдошлар йиғилиб тўйга бордик. Хозир зулхижжа ойининг рўзасини тутвомман. Шароит тақозоси билан тўйҳонада ифторлик қилишимга тўғри келиб қолди. Қўлимни дуога очиб оғиз очиш дуосини ўқиганимни кўриб курсдошларимнинг бири хазиллашиб “қачон жихотга кетамиз” деб гапириб қолди. Бегона одамлар даврасида бўлганлиги боис бундай хазилларни гапирмаслигини сўрадим. Афсус буни унга тушунтира олмадим. Мен билан бахслашиб кетди. Кўп бахслашмасдан ўзимни олиб қочдим. Хозирги вақтда намозхон ва рўзадорлар томон шундай тарздаги хазил ва киноялар жуда кўпайди. Уларга қандай муносабатда бўлишимиз керак? Бегона одамлар даврасида ноқулай ахволда қоляпмиз. Бундай гаплардан кейин хамма биздан шубхаланиб орқадан ҳар хил гаплар кўпаймоқда. Илтимос ёрдам беринг.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз сабр қилинг ва Аллоҳдан дуо қилиб сўранг, ўша ўртоқларингизга ҳам ҳидоят берсин. 

عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ اللهَ تَعَالَى قَرَأَ  طه  وَ  يس قَبْلَ أَنْ يَخْلُقَ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضَ بِأَلْفِ عَامٍ، فَلَمَّا سَمِعَتِ الْمَلَائِكَةُ الْقُرْآنَ قَالَتْ: طُوبَى لِأُمَّةٍ يَنْزِلُ هَذَا عَلَيْهَا، وَطُوبَى لِأَجْوَافٍ تَحْمِلُ هَذَا، وَطُوبَى لِأَلْسِنَةٍ تَتَكَلَّمُ بِهَذَا. رَوَى الْبَغَوِيُّ فِي الْمَصَابِيحِ  

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади:
«Албатта, Аллоҳ таоло «Тоҳа» ва «Яасийн»ни осмонлару ерни халқ қилишидан минг йил аввал қироат қилган. Фаришталар Қуръонни эшитганларида «Ушбу нарса нозил бўладиган умматга Тубо бўлсин! Ушбуни кўтариб юрадиган қалбларга Тубо бўлсин! Ушбу ила гапирадиган тилларга Тубо бўлсин!» деганлар».
Бағовий «Масобийҳ»да ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ривоятда ҳам Қуръони Каримнинг фазли қанчалар улуғ эканини кўрсатувчи маънолар келмоқда. Албатта, бунда ҳам Қуръони Каримни ўрганишга, қироат қилишга ва амал қилишга тарғиб бор.
Ушбу ҳадиси шарифда Қуръони Карим нозил бўладиган умматга, Қуръони Каримни кўтариб юрадиган қалбларга ва Қуръони Карим ила гапирадиган тилларга «Тубо» бўлиши хабар қилинмоқда.
«Тубо» жаннатнинг номларидан бири ёки жаннатдаги дарахтнинг исми бўлиб, унинг соясида отлиқ киши юз йил юрса ҳам кесиб ўта олмас. Шунингдек, бу саодат ва яхшилик маъноларини англатадиган сўздир. Буларнинг ҳаммаси аҳли Қуръонга ваъда қилинмоқда.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Қуръони Каримнинг фазилати улуғ экани.
2. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг «Тоҳа» ва «Яасийн» сураларини осмонлару ерни халқ қилишидан минг йил аввал қироат қилганлиги.
3. Фаришталар Қуръонни эшитганларида у нозил бўладиган умматга ҳавас қилганликлари.
4. Қуръони Карим нозил бўлган уммат – Муҳаммад умматига Тубо жаннати ҳамда саодат ва яхшилик бўлиши.
5. Қуръони Каримни кўтариб юрадиган қалбларга Тубо жаннати ҳамда саодат ва яхшилик бўлиши.
6. Қуръони Карим ила гапирадиган тилларга Тубо жаннати ҳамда саодат ва яхшилик бўлиши. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat