Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отани пулига олинган маҳр маҳр ҳисобланадими?

00:00 / 09.02.2007 | eski savollar | 1198
Мухтарам шайх хазратлари куйидаги хаетий масалага шариатимиз буйича ечим топиб беришингизни илтимос килмокчи эдим.Бир йигит уйланишдан олдин хотинига отасини мулкида булган бир уйни махр килиб берди.Сабаби у вактда куевни тайинли моли йук эди.Вакт утиб келин ва эрниниг онаси уртасида можаро чикиб келин аразлаб эрини уйидан чикиб кетди,лекин эри талок бермади ва кейинчалик хотини билан ярашиб олди.Хозир улар чет элда яшамокда.Алхамдулиллох эри узи ишлаб пул топади.Хозир хотинни уша эрини отасини мулки булган уйга хожати йук.Эр хам отасини мулкини хотинига олиб беролмайди.Саволим шуки эр хотинига янгитдан махр бериши керакми ва бу махрни энг кам киймати канча булиши керак :?Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Мазкур уй келинга маћр бўлган. Бу масалани келин ћал ќилади. Ўша уйни, оладими, ўрнига бошќа уй ёки бошќа нарса олиб бер дейдими, кечиб юборадими ўзининг иши. Эр нима ќилиб бўлса ћам хотинни маћр масаласида рози ќилиш матлуб. Бошќа нарса бўладиган бўлса, мазкур уйнинг ќиймати ўлчов бўлади. Яъни, келин унинг нархидан ортиќ сўрай олмайди. Эр унинг нархидан оз бераман дея олмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat