Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ароқ ичувчи эркакнинг ҳотини талоқми?

00:00 / 09.02.2007 | eski savollar | 1515
Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва баракатух. Шайх хазратлари Сиздан илтимос дугонамнинг ахволини кискача сизга баён киляпман. Мани 1 дугонам бор. У узбекистондалигида 1 кишига 2 хотин булиб никох укитиб олган эди.Хаёт кийинчиликлари кийнаб юборганидан чет элга ишлагани кетди.У ерда 1 та бола билан танишиб уни никохига утиб олибди (бола аввалги никохидан бехабар).Аввал куни у узбекистондаги эридан талок олмаганлигини айтиб колди. унга агар аввалги никохдан талок олмаган булсанг мумкин эмас бошкани никохига утишинг дедим. У эса 3 ой куришмаса автоматик равишда никох бекор килинади деган гапни айтиб колди. Шунга биронта шариатимизда хукм борми. Узбекистондаги эри факат рохатланиш учунгина уни ёнига келар эди. Эри намоз укимайди, хамр ичади ва зинокор. Эшитишимча арок ичадиган одамнинг узи кофир хотини эса талок булади. шу хукм канчалик рост. агар рост булса хотин киши шу холатда бегона эркакнинг никохига утса буладими. Дугонамнинг хукми кандай булади шунга ёрдам беринг илтимос!!!Иложиси булса далил ва асослар билан булса яхши буларди.Ёрдамингиз учун рахмат!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Дугонангиз жуда катта хато ќилибди. У аввал иккинчи эр билан алќасини дарћол тўхтатиши керак. Ундан ажраб, биринчи эрдан талоќ сўрайди. Идда ўтиради. Кейин иккинчига ќайта тегса бўлади. Ўз ўзида талоќ тушиб ќолиши ћаќидаги сизнинг гапингиз ћам, дугонангизнинг гапи ћам мутлаќо нотўѓри.

Топ рейтинг www.uz Openstat