Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шу сўзга далил борми?

17:05 / 03 январь | Nodira | 894

Ассалому алайкум! Телеграмда бир канал бор, ҳамма томонлама янгиликларни биринчилардан бўлиб жойлашади. Фақат у каналда ва каментариясида домлаларни жуда кўп танқид қилишади. Тоғут, муртад, кофир каби сўзларни қўрқмай ишлатаверишади. Деярли аралашмайман, фақат баъзи жойларида чидаб туролмай мен ҳам ёзиб қўяман. Шу даражада домлалардан кучлироқ илмли бўлсанггиз нега ўрнини эгалламайсизлар, булар ҳалқни алдаёткан бўлса нега сизлар чиқиб халқни тўғри йўлга бошламайсизлар, илмларингиз етса бу ерда ғийбат қилиб ўтирмай "домлани ёмонлаганнинг 7 авлодидан қори чиқмайди" дедим. Мен ҳам бу гапни эшитгандим лекин улар далил ҳадис борми қани келтир шу гапингга қори чиқмаслигига дейишди. Динимизда бундай гап борми ўзи?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳадис йўқ. Бирор инсонни ғийбат қилишдан қайтариш учун унга ғийбат ҳақидаги ояти каримани айтиш кифоя. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat