Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ўқиш

12:29 / 16.12.2015 | Abdumalik99 | 2814

Ассалому алайкум! Саволим намоз ҳақида, илтимос жовоби муҳим. Агар бир одам мисол ҳожатхонага ўхшаш жойга қамалиб қолса(2-3кунга). Намоз вақти кириб қолса, киймига маний ёки пешобга ўхшаш нажосат теккан бўлса, ўқиш жойи ҳам нажосат бўлса. Шу ҳолатда таяммум қилиб имо-ишора билан намоз ўқиш керакми ёки ўша ҳолатдан қачон чиқса қазосини ўқиб берадими? Саволимни тўғри тушинасизлар деб ўйлайман. Аллоҳ рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатларда ҳам намоз тарк қилинмайди.
Нажасни кетказадиган нарсаси бўлмаган одам у билан намоз ўқийверади. Кейин қайта ўқимайди.
Бунга зарурат юзасидангина рухсат берилади.
Кийимининг тўртдан бири пок бўлган кишининг яланғоч ҳолда намоз ўқиши жоиз эмас.
Чунки бу ҳолда «тўртдан бир» зарурат юзасидан «тўлиқ»нинг ўрнига ўтади.
Ундан ози пок бўлганда ҳам у билан ўқиш афзал.
Яъни кийимнинг тўртдан биридан ози пок бўлганда, яланғоч намоз ўқигандан кўра ўша кийимда ўқиган афзал.
Кийими йўқнинг тик туриб намоз ўқиши жоиз. Ўтириб, имо билан ўқиши мандубдир.
Авратини тўсишга ҳеч нарса топа олмаган одам ҳеч бўлмаса лой билан бўлса ҳам уни тўсади ва ўтириб, имо билан намоз ўқийди.(“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat