Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шундай шарт қўйиш жоизми?

16:09 / 26.10.2015 | Hasanhoja | 843

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар! Қилаётган ишларингизни Аллоҳнинг Ўзи ажрини берсин.
Савол : Устоз шогирдларига дарсдан сўнг ҳақ эвазига қўшимча дарс(репититорлик) ўтади. Ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш учун ўқувчиларига уй вазифаси беради. Лекин баъзи ўқувчилари уй вазифасини бажармай келишади ва бу мавзуни яхши ўзлаштирмаслигига сабаб бўлади. Ҳатто устози бир икки огоҳлантиришига қарамасдан ўқувчилар уй вазифасини яна бажармай келишса, устоз буни олдини олиш учун ўқувчиларига "агар уй вазифаси қилиб келсаларинг қўшимча дарс нархи 10000, уй вазифасини қилмай келсаларинг 20000 сўм” деб шарт қўйиши жоизми? Шунда ўқувчиларда уй вазифасини бажаришга сал жиддийлик ортади. Албатта бундан ягона ва холис мақсад, ўқувчиларни уй вазифасини қилишга ундашдир.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимизда молиявий жазо йўқ. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat