Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онамга васият қилинган уй

20:50 / 24.08.2018 | Фозилжон | 914
Ассалому алайкум! Чигал вазиятга тушиб қолдим. Онамнинг оналари бетоблиги боисдан ва кенжа тоғамизнинг ичкиликбоз, онага беэътиборлигидан менинг онам 5 йил мобайнида эри, фарзанди ва рўзғоридан узоқда она парвариши билан бўлди. Отамиз хам биз фарзандлар хам қўлимиздан келганча қўллаб қувватладик. Яқинда момомиз оламдан ўтдилар. Кейин маълум бўлишича, момомиз ўзи яшаган ховлини онамизга васиятнома ёзиб берган экан. Бу ховлида кенжа тоғамиз оиласи билан истиқомат қилади. Саволим: Онам бу уйни олиб қўйиши қанчалик тўғри(ховли олингандан кейин юз кўрмас бўлишлари аник). Онам бу иш билан шуғулланишни менга юкламоқчилар. Бу иш гунохлиги хақидаги гапларим таъсир қилмаяпти. Бу ишда онамга бўйсунмаслигимда менга гунох борми? Маълумот учун: Бобомиз оламдан ўтганлар, онамиз 6та ака укалар. 4 опа укалари улушларидан онамизга воз кечишган. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Шариатда меросхўрларнинг ўзига васият ўтмайди. У уйдан онангизга нечта ака-ука ва сингиллар бўлса ўша сингилга тегадиган улушгина тегиши мумкин. Нечта ўғил ва нечта қизлигини аниқ ёзсангиз масаласини айтиб берамиз. Ҳаммасини ўзига олиб қолишлиги ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat