Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намози бор имом

15:48 / 26.10.2015 | Шахобиддин | 1011

Ассаламу алайкум! Устозлар. Мен бир саволда “қазо номози бор одам имомликка ўтиши мумкин эмас” деб ўқиб қолдим. Бунда умумий қазо намозига қараладми? Мен 23 ёшимда намоз ўқишни бошлаганман, ордаги қазо намозларимни тугатмагунимча имомликка ўтишим мумкин эмасми? Саволда камчилик ёки савол такрорий бўлса узр.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Қазо номози бор одам имомликка ўтиши мумкин эмас” деган гап йўқ. Фақат бир суратдагина имомлик у ёқда турсин, имомликка ўтмоқчи бўлиб турган намозини ўқиш ҳам жоиз эмас. У ёшлигидан бирор намозини қолдирмаган ёки қолдирган бўлса ҳам, қазоларини тўлиқ адо қилган кишидир. Унга аввало қазо намозини ўқиб, кейин кейинги намозга имом бўлиши мумкин. Ундай кишини “Соҳиби тартиб” дейилади. Ундай одамнинг “Соҳиби тартиб” бўлмаслиги учун умри мобайнида энг ками олти вақт намозни қолдириб, қазосини ҳам ўқимаган бўлиши керак. Валлоҳу аълам.
http://savollar.islom.uz/savol-25449/ />http://savollar.islom.uz/savol-14434/

Топ рейтинг www.uz Openstat