Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хоч ва икона ясаш

15:05 / 07.08.2015 | deleteduser | 1179

Ассалому алайкум! Насроний давлатида ишлайман. Менинг касбим: компютерлаштирилган дастгоҳда қаттиқ жисмлар(темир, ёғоч ва ҳо казо)га безаклар тушириш. Асосан ҳарфлар ва турли нақшлар билан чекланаман. Аммо гоҳ-гоҳида Исо алайҳиссалом ва унинг онаси, хочнинг бадиий тасвири ва шунга ўхшаш диний ақидаларига оид буюртмаларни олиб қўйишади. Ишхонада бу иш билан фақат мен шуғулланганим учун рад жавобим буюртмани қайтариш демакдир. Бунга рози бўлишлари қийин. Икки уч ойда бир марта шунга ўхшаш ишни қилиб беришим учун илтимос қилишга насроний танишим ҳам йўқ. Иш берувчим менга "ахир буни сен қилмайсанку, ишни робот бажаради, сен шу дастурни ёзиб беришинг гуноҳ эмасдир" аргументини келтирса, мен нима қилишим керак бўлади? Шу ишни бажарганимдан кейин менинг ҳукмим қандай? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Хоч ёки шунга ўхшаш бошка диндаги шиор ёки ибодат нарсаларини ясаш мусулмонга ҳеч қанақасига жоиз бўлмайди. 

عن جابر بن عبد الله أنه سمع النبي صلى الله عليه وسلم عام الفتح وهو بمكة يقول : إن الله ورسوله حرم بيع الخمر والميتة والخنزير والأصنام فقيل : يا رسول الله ، أرأيت شحوم الميتة ، فإنه يطلى بها السفن ، ويدهن بها الجلود ، ويستصبح بها الناس ؟ قال : لا ، هو حرام ، ثم قال رسول الله صلى الله عليه وسلم عند ذلك : قاتل الله اليهود ، إن الله حرم عليهم الشحوم ، فأجملوه ، ثم باعوه ، فأكلوا ثمنه خرجه البخاري

2236. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«У фатҳ йили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадаликларида у зотнинг «Албатта, Аллоҳ ва Унинг Расули хамр, ўлимтик, чўчқа ва бутлар савдосини ҳаром қилди», деяётганларини эшитган экан. Шунда: «Эй Аллоҳнинг Расули! Ўлимтик ёғи ҳақида нима дейсиз? Чунки у кемаларга суртилади, у билан терилар мойланади ва одамлар уни чироқларига ишлатишади», дейилди. Шунда у зот: «Йўқ! У ҳаромдир», дедилар. Шундан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ яҳудийларни ҳалок яксон қилсин! Албатта, Аллоҳ унинг* ёғини уларга ҳаром қилган эди, улар эса уни эритишди, сўнгра сотиб, пулини ейишди», дедилар». (Олтин силсила 2-жуз).

Хоч ва иконалар ҳам юқоридаги ҳадисдаги бутларга киради. Инсон туғилганидан то вафот топгунича имтиҳонда бўлади. Аллоҳ таолонинг кўпроқ имтиҳони турли кимсаларга турли ҳолатда бўлсада, касб қилувчиларнинг касблари орқали кўпроқ бўлади. Агар шу синовлардан мувофақиятли ўтган инсонлар саодатга эришадилар. 

Аллоҳ таоло “Талоқ” сураси 2-3-оятларида марҳамат қилади :

      ...Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир.

3. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, унга У Зотнинг Ўзи кифоядир. Албатта, Аллоҳ Ўз ишини етказувчидир. Батаҳқиқ, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўлчов қилиб қўйгандир. (Тафсири Ҳилол). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat