Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

«Сен машинангни устага беравер, ҳақини мен тўлайман»

00:00 / 03.09.2010 | eski savollar | 2439

Ассалому алайкум, Шайх жаноблари. Сизга бир кичик саволим бор. Саволим шундан иборатки, менинг машинам бор эди. Уни таъмирлаш керак эди, менда маблағ йўқ бўлиб, акам устага берди ва: «Мен тўлайман», деди. Таъмирдан чиқди, таъмирлаш ишлари акамнинг кўнглидагидек бўлмади. Шунинг учун пул бермади ва мен устага: «Имконим бўлса, ўзим қилиб берарман», дедим. Аммо ўзимдан ва оиламдан ортмади. Пулни бера олмаслигим мени гуноҳга қўядими ёки бу пулни бериш акамнинг қарзими? Машина меники бўлгани учун уста ўз ҳаққини мендан талаб қилади, мен қандай йўл тутишим керак? Жавоб учун олдиндан катта раҳмат.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ва алайкум ассалом! Сиз айтган ҳолатда устанинг ҳақини акангиз тўлаши керак. Чунки акангиз: «Сен машинангни устага беравер, ҳақини мен тўлайман», демаганида, машинангизни устага бермаган бўлардингиз. Бу ҳақда катта уламолар қуйидагиларни айтганлар: «Ваъда берувчи ваъдага хилоф қилса ва шунда ваъда қилинган тарафга молиявий зарар етса, ваъда берувчи етган молиявий зарарни тўлайди. Бу ҳақда Қурофий «Ал-фуруқ» номли китобида шундай дейди: «Саҳнун айтади: «Ваъда туфайли лозим бўладиган нарса қуйидагиларга ўхшаш гапларда бўлади: «Ҳовлингни бузавер, уни қайта қуришга пулни мен қарзга бераман» ёки «Ҳажга боравер, пулини мен қарзга бераман» ёки «Нарсани сотиб олавер, пулини бериб тураман» ёки «Уйланавер, мен қарз бераман». Шу каби ҳолатларда вафо қилиш вожибдир. Чунки ушбу ваъда туфайли ҳалиги одамни масъулиятга киритиб қўйдинг».

Валлоҳу аълам.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077

Топ рейтинг www.uz Openstat