Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тўрт ракъат фарз намози

17:08 / 12.08.2015 | Abdulloh Ibrahim | 2948

Ассалому алайкум! Қадрли Зикр аҳлидан сўранг жамоасидаги устозлар, сизлардан бир нарса ҳақида сўрамоқчи эдим, излаш хизматидан қидириб топа олмадим. Саволим шуки, биламизки 4 ракъатли фарз намозида 3-ракъатида зам сура ўқилмайди, лекин “4-ракатда ўқиладими ёки йўқми” деган савол мени қийнаяпти. Шунга ойдинлик киритиб берсангизлар. Аллоҳ сиздан ҳам биздан ҳам рози бўлсин! Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аввалги икки ракъатдан кейинги ракъатларда Фотиҳани овозини чиқармай қироат қилади.
Пешин, аср, шом ва хуфтон намозларининг учинчи ва тўртинчи ракъатларида фақат Фотиҳа сураси қироат қилинади.
عَنْ أَبِي قَتَادَةَ ، عَنِ النَّبِيِّ ، كَانَ يَقْرَأُ فِي الرَّكْعَتَيْنِ الْأُولَيَيْنِ مِنَ الظُّهْرِ وَالْعَصْرِ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ وَسُورَتَيْنِ، وَفِي الْأُخْرَيَيْنِ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ، وَيُسْمِعُنَا الْآيَةَ أَحْيَانًا، وَيُطِيلُ فِي الرَّكْعَةِ الْأُولَى مَا لَا يُطِيلُ فِي الثَّانِيَةِ، وَهَكَذَا فِي الصُّبْحِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешин ва асрнинг аввалги икки ракъатида «Фотиҳатул Китоб» ва икки сурани, кейинги иккисида «Фотиҳатул Китоб»ни қироат қилар эдилар. Гоҳида бизга оятни эшиттириб қўяр эдилар. Биринчи ракъатида (қироатни) узоқ қилар, иккинчисида қисқа қилар эдилар. Бомдодда ҳам шундай қилар эдилар».
Икки шайх ривоят қилишган. (Кифоя). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat