Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жунуб нима?

22:20 / 13.08.2015 | Sitora | 11774

Ассалому алайкум! Жунуб нима дегани? Яъни мени ўйлашим бўйича бу бир бирига яқинлик тўғрими? Агар тўғри бўлса аёл билан аёл киши яқинлик қилиб кўришса бу ҳам жунубми? Масалан онасига эркаланади ва қучоқлайди, болаларини эркалатса ҳам ва автобусда бирон номаҳрам ёнга турса ёки ўтирса ҳам жунуб бўладими? Агар ғусл қилишга имкони ва шароити бўлмаса нима қилиш керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! «Жунуб» сўзи луғатда «четда турувчи» деган маънони англатади. Шариатда эса жинсий яқинлик, уйқуда булғаниш ва бошқа сабабларга кўра манийси чиқиб, ғусл вожиб бўлган шахсга айтилади. Fусл вожиб бўлган одам намоздан, Қуръондан, масжиддан ва шариат кўрсатган бошқа нарсалардан четда бўлгани учун ҳам «жунуб» номини олган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки у (эр) у(хотин)нинг тўрт мучаси (қўл-оёғи) орасига ўтирса ва унга яқинлик қилса, батаҳқиқ, ғусл вожиб бўлади», дедилар». Бошқа ривоятда: «Агар туширмаса ҳам», дейилган. Яна бошқа бир ривоятда: «Хатна қилинган жой хатна қилинган жойга тегса», дейилган. Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган. Fусл вожиб бўлиши учун эркакнинг хатна қилинадиган жойи аёлнинг хатна қилинадиган жойига тегса бўлди. Иссиқ минтақаларда, хусусан, араб юртларида қизларни ҳам хатна қилиш одати бор. Унда фаржнинг ичидаги бир оз ўсиб турадиган қисми хатна қилинади. Уламоларимиз: «Эркакнинг хатна қилинган жойи аёлнинг хатна қилинган жойига тегиши учун эркак аъзосининг бош қисми аёл аъзосига кириши керак», дейдилар. Ана шу ҳолат содир бўлса, икковларига ҳам ғусл вожиб бўлади. Қўшимча қилиб айтадиган маълумотлардан яна бири шуки, уламолар: «Закар номики, асл фаржга кирса, ғусл вожиб бўлаверади», деганлар. 3. Уйғонган кишининг маний ёки мазийни кўриши. Бу жумлада васф қилинган ҳолат «эҳтилом» дейилади. «Эҳтилом» дегани «уйқуда жинсий яқинликни кўриш», «уйқуда булғаниш» демакдир. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Умму Сулайм Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, албатта, Аллоҳ ҳақдан ҳаё қилмайди, агар аёл киши эҳтилом бўлса, ғусл лозимми?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа, агар сувни кўрса», дедилар. Умму Салама: «Эй Аллоҳнинг Расули, аёл киши ҳам эҳтилом бўладими?» деди. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шўринг қургур, бўлмаса боласи нимадан унга ўхшар эди?» дедилар». Учовлари ривоят қилишган. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан намни кўрган, лекин эҳтиломни эслай олмаган одам ҳақида сўралди. Ул зот: «Fусл қилади», дедилар. Эҳтиломни кўрган, лекин ҳўлни кўрмаган одам ҳақида (ҳам сўралдилар). Ул зот: «Унга ғусл вожиб эмас», дедилар. Бас, Умму Сулайм: «Аёл киши ҳам ўшани кўради. Унга ҳам ғусл вожиб бўладими?» деди. Ул зот: «Ҳа, албатта, аёллар эркакларнинг туғишганларидир», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. Ушбу ҳадисда баён қилинаётган масала ҳам кўп учраб турадиган, айниқса ёшларда тез-тез такрорланиб турадиган масаладир. Биров тушида ғусл вожиб бўладиган бирор нарсани кўрганини эслай олмайди. Лекин баданида, кийимида ёки ётган жойида манийнинг ҳўлини кўради. Нима қилиш керак? Албатта, ғусл қилиш вожиб, акс ҳолда гуноҳкори азим бўлади. Бошқа биров тушида жинсий алоқани кўрган, аммо уйғонса, ҳеч қаерда манийнинг ҳўли йўқ. Ундай одамга ғусл вожиб бўлмайди, чунки ундан воқеъликда ғусл вожиб бўладиган нарса чиққан эмас. Мана шу масалалар ҳақида савол-жавоб бўлиб турган жойда Умму Сулайм розияллоҳу анҳо ҳам бор эканлар. У киши фурсатдан фойдаланиб: «Аёл киши ҳам ўшани кўради. Унга ҳам ғусл вожиб бўладими?» деди. Яъни «Аёл кишида ҳам ушбу ҳолат юз берса, унга ҳам ғусл қилиш вожиб бўладими?» дедилар. Бу саволга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб бериб: «Ҳа, албатта, аёллар эркакларнинг туғишганларидир», дедилар. Яъни «Ҳа, аёл кишига ҳам ғусл вожиб бўлади. Аёл киши ҳам худди эркак кишига ўхшаш», деганларидир. 4-5. Ҳайз ва нифоснинг тўхташи. «Ҳайз» луғатда «оқиш» маъносини билдиради. Шариатда эса балоғатга етган аёл жинсининг раҳми ичидан туғишсиз, беморликсиз, муайян муддатда келадиган қон ҳайздир. Одатда ҳайзнинг ранги қорамтир, ўзи ҳароратли ва оғриқ ила келадиган бўлиб, ҳиди нохуш бўлади. «Нифос» сўзи луғатда «туғиш» ва «қон» маъноларини англатади. Шариатда эса туғишдан кейин аёл кишининг раҳмидан келган қонга нифос дейилади. Ҳайз ва нифос тўхтаганда ғусл қилиш вожиб бўлишига далиллар: Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Фотима бинт Абу Ҳубайш истиҳоза бўларди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради. Шунда у зот: «Бу томир касаллигидир, ҳайз эмас. Ҳайз келганда намозни тарк эт, қачон тўхтаса, ғусл қилиб, намоз ўқийвер», дедилар». Бухорий ва Муслим ривоят қилишган. Шунинг учун ҳайздан пок бўлган аёлга ғусл вожиб бўлади. Нифос эса янги туққан аёлда тўпланиб қолган ҳайздир. Шунинг учун нифосдан пок бўлган аёлга ҳам ғусл вожиб бўлади. «Мухтасар»нинг соҳиблари бу ерда зикр қилмаган вожиб ғусллар ҳам бор. Уларни бошқа уламоларимиз айтиб ўтганлар. 6. Шаҳид бўлмаган мусулмон маййитга ҳам ғусл вожиб бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида ҳаммага мана шундай муомала қилинган. Имом Бухорий ва имом Муслим Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда уловидан йиқилиб ўлган киши ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни сув ва сидр ила ювинглар ва икки кийим ила кафанланглар», деганлар. 7. Ғайримуслим шахс Исломга кирса. Бу ҳолатда моликий ва ҳанбалий мазҳабларида ғусл қилиш вожиб бўлади. Бунга бир қанча далиллар бор. Мисол учун: «Қайс ибн Осим розияллоҳу анҳу мусулмон бўлганида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини сув ва сидр ила ғусл қилишга амр этдилар». Бешовларидан фақат Ибн Можа ривоят қилмаган. Ҳанафий ва шофеъий мазҳабларига кўра, агар мусулмон бўлган одам жунуб бўлмаса, ғусл мустаҳабдир. Ҳайвонга яқинлик қилиб, манийни туширмаслик ғуслни вожиб қилмайди. Бундан маний туширса, ғусл вожиб бўлиши келиб чиқади. Ғусл вожиб бўлмайдиган ҳолатлардан яна баъзилари: 1. Мазий чиққанда. 2. Вадий чиққанда. 3. Эҳтилом бўлганда намлик кўрмаганда. 4. Клизма қилдирганда. 5. Бармоқни икки йўлдан бирига киритганда маний тўкилмаса. (“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat