Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шундай қироат қилиш мумкинми?

09:04 / 16.08.2015 | Zafarov Murodjon | 1177

Ассаламу алайкум! Бир имом “Кавсар” сурасини тиловат қилишда биринчи оят охиридаги "кавсар" сўзини "кавсаро" тарзида тиловат қилиб сўнг вақф қилди. Иккинчи оят охиридаги сўз ҳам "ванҳаро" деб ўқилди ва ҳо казо. “Бақара” сураси 205-машҳур дуо оятидаги "азабаннар" сўзи ҳам юқоридаги каби "азабаннаро" тарзда ўқилишини эшитиб, тажвид қоидаларидан излаб кўрдим. Бундай қоидани топа олмадим. Шундай ўқиш тажвидга мувофиқми? Ёки бошқа турдаги қироатларда борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Ро” ҳарфи араб тилида ўзидан олдинги ҳарфнинг ҳаракати замма ёки фатҳа бўлса, яъни “а” ёки “у” бўлса йўқон ўқилади. Сиз эшитган тиловатда “ро” йўғон ўқилган ва бу сизга ўзингиз айтганингиздек “о” талаффузи билан эштилган. Сиз айтган ҳолатлар ҳеч қайси тажвид ва қироатларда йўқ. Вақф ҳолатида “кавсар”, “ванҳар” ва “абтар” бўлиб ўқилади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat