Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги хушуъ

20:02 / 20.08.2015 | Musofir_musulmon | 4938

Ассалому алайкум! Намоздан олдин озгина ўлим ҳақда ўйласа албатта Аллоҳдан жаннатини умид қилиш ва жаҳаннамидан қўрқиш пайдо бўлади деб кўп маротаба эшитганмиз. Энди ўлимни ўйласам, тўла тўкис хушу-хузу пайдо бўлмаяпти. Шунинг учун қабр азоби ҳақида ёки ўлимни тасвириними ёки қўрқувни тўла тўкис пайдо қилиш учун қандайдир бир ужас филмидан бирор бир лавҳаними олиб кўрсам, кейин албатта намозимдан кўнглим ҳотиржам бўлади ва қалбим ором олиб таскин топади. Алҳамдулиллаҳ, лекин яна бир нарса баъзан ўтириб кўзимни юмиб мени кафанда ўраб қўйилган ҳолимда кўтаришиб кетаётганини тасаввур қиламан ва қабрга қўйилганимдан кейинги ҳолим ҳақида ўйлайман ва икки фариштанинг саволларига ўзимча жавоб бериб кўраман. Роббинг ким? Роббим Аллоҳ. Дининг нима? Диним Исломдир. Пайғамбаринг ким? Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дейман. Ўлимнинг тасвирлари, қабрдаги азоб ҳақда қидириб видео кўраман ёки ужас ҳақида кўрман, маъруза ҳам тинглаб кўраман. Шундай қилсам бўладими? Қайси бири нотоғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Маъруза тинглаб кўринг, китоб ўқинг, лекин ундай киноларни кўриш жоиз эмас. Агар уни кўрмасангиз сизга ўлимнинг тасаввури ҳосил бўлмас, сиз бунга буюрилмагансиз. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat