Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саббоба ишораси

18:17 / 24.08.2015 | Abibullaev Meirzhan | 1062

Ассалому алайкум! “Аттаҳиёти”га ўтирган пайтимизда ишораи саббоба қиламиз. Саббоба ишорасидан кейин кўзимизни ишора қилган бармоққа тикиб ўтирамиз. Савол: ишорадан олдин, яъни "Лаа" калимасигача кўз қай томонга қараб туради қалбгами ёки саждагоҳгами? Қачон тугулган бармоқлар ёйиб юборилади саломдан олдинми ёки саломдан кейинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шу ерда ташаҳҳудда бўладиган, аммо ҳанафий уламолар қилиш ёки қилмаслик ҳақида турли фикр айтган бир амални ҳам эслаб ўтмоғимиз яхши бўлар.
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ  إِذَا جَلَسَ فِي الصَّلَاةِ وَضَعَ كَفَّهُ الْيُمْنَى عَلَى فَخِذِهِ الْيُمْنَى وَقَبَضَ أَصَابِعَهُ كُلَّهَا، وَأَشَارَ بِإِصْبَعِهِ الَّتِي تَلِي الْإِبْهَامَ، وَوَضَعَ كَفَّهُ الْيُسْرَى عَلَى فَخِذِهِ الْيُسْرَى. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набиий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозда ўтирсалар, ўнг кафтларини ўнг сонларига қўяр, бармоқларини тугиб, бош бармоқ ёнидаги бармоқлари билан ишора қилар эдилар. Чап кафтларини чап сонларига қўяр эдилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Ушбу ҳадиси шарифда ташаҳҳудда ўтириш ва унда қилинадиган ишлар ҳақида сўз кетмоқда.
Ташаҳҳудда ўтирганда ўнг кафтни ўнг сонга, чап кафтни чап сонга қўйиб ўтириш. Бармоқларни қиблага қаратиб ўтириш.
Ўнг қўл бармоқларини тугиб, бош бармоқ ёнидаги кўрсаткич бармоқ ила ишора қилиш.
Ўша бармоқни араб тилида «саббоба» дейилади.
Шунинг учун ташаҳҳудда қилинадиган ишорани ҳам «ишораи саббоба» дейилади.
«Ишораи саббоба» ташаҳҳудда «Ашҳаду аллаа илааҳа», деганда «Лаа илааҳа»ни айтаётганда кўрсаткич бармоқни юқорига кўтариш ва «иллаллоҳу»ни айтганда тушириш билан бўлади. Ўша бармоқни кўтаришда бошқа бармоқларни йиғиб олинади.
Баъзилар ушбу ривоятдаги «бармоқларини тугиб»ни ташаҳҳудга ўтиришда тугиб ўтиради, деб тушунганлар. Шунинг учун аввалдан қўлларини муштга ўхшатиб ўтиришади ва «Лаа илааҳа»га келганда кўрсатгич бармоқларини юқорига кўтаришади. Бармоқларни тугмасдан, уларни оддий ҳолатда қиблага қаратиб, учларини тиззага етказиб ўтириш кўпроқ маъқул бўлган.
«Саббоба» сўкиш деганидир. Бинобарин, «ишораи саббоба»нинг маъноси – «сўкиш ишораси» бўлади.
Ташаҳҳудда «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу»нинг «Лаа илааҳа»сида кўрсаткич бармоқни кўтариш шайтонни сўкиш бўлади. «Ишораи саббоба»ни қилиб, бармоқни тушириш шайтонни темир қамчи билан уришдек гап, дейилади.
Ишорани қилгандан сўнг намоз тамом бўлгунча ўша бармоққа қараб турилади. Ишораи саббоба пайтида тугилган бармоқлар намознинг охиригача ҳам ёзиб юбо-рилмайди.
Баъзи уламоларимиз бу ишорани қилмасликни айтганлар. Аммо Ибн Ҳумом ва Али Қорий каби уламоларимиз: «Буни қилмаслик ривоят ва дироятга хилоф бўлади», деганлар.
Биз эса устози ўргатганлар қилсин, ўргатмаганлар қилмасин, аммо ихтилоф бўлмасин, деймиз.
Унга ҳеч нарсани зиёда қилмайди.
Яъни қаъдаи улаа – биринчи ўтиришда ташаҳҳудга ҳеч нарсани зиёда қилмайди. Уни ўқиб бўлиши билан учинчи ракъатга туриб кетаверади. (“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat