Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қадаи охир ҳақида

17:40 / 24.08.2015 | МУЗАФФАР ТУРДИМАМАТОВ | 996
Ассалому алайкум! Қадаи охир ҳақида ушбу саволни берганимда. "Қаъдаи охир мутавотир суннат билан фарз бўлганми? Саволдаги хато ва камчиликлар учун узр сўрайман. Жавобингиз учун каттадан катта раҳмат". Қуйдаги жавобни бердингизлар. Ва алайкум ассалом! Қаъдаи охирининг фарзлиги ҳадис билан собит бўлган. Валлоҳу аълам. «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати Минг бор узр яна қайта сўраб вақтингизни олганим учун. Хар куни қиладигон амалимни яҳши билиш мақсадида сўраяпман иложи батафсил тушунтириб берсангизлар? Ҳадис билан деганингизни тушунмаяпман ахир мутавотир ва машхурдагилар ҳам ҳадиску шунингдек баъзи китобларда Қуръони карим ила мутавотир ва машухур ила фарзлар собит бўлади дейилган. Минг бор узр вақтингизни олганим учун жавобингиз учун олдиндан каттадан катта раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Намоз рукнлари икки қисмга бўлинади. Аслий ва ғойри аслий. Қаъдаи охир ғойри аслий, яъни аслий бўлмаган рукн ҳисобланади. Унинг фарзлиги мутавотир ҳадис билан собит бўлмаган. Бухорий ривоят қилган ҳадисда : Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аъробийга намозни таълим бераётиб : “Бошингни охирги саждадан кўтарсанг ва ташаҳҳуд миқдорича ўтирсанг намозинг тўлиқ бўлади” деганлар. Ушбу ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намознинг тўлиқ бўлишини қаъдаи охирига боғлиқ қилганлар. Бу ердаги намознинг тўлиқ бўлишидан мурод фарзларнинг тўлиқ бўлишидир. Чунки намоз ибодати у билангина кифояланмайди, балки ундан кейин ўқиладиган ташаҳҳуд ва саловатлар ҳам бор. Шундан келиб чиқадики, намознинг тамом бўлишидан мурод фақат фарзи тамом бўлади. Усиз намоз тамом бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat