Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Суннати машруъа ҳақида

14:27 / 02.09.2015 | МУЗАФФАР ТУРДИМАМАТОВ | 1310

Ассаламу алайкум! Ҳар душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш суннат деб одамлар рўза тутишади. Ҳадисларда пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар хафта душанба ва пайшанба кунлари рўза тутгани айтилганми ёки бир хафта душанба тутса иккинчи хафта пайшанба кунлари рўза тутганлари айтилганми ёки бунинг аксими? Бу суннат амали шариатимиз томонидан мандуб суннат ҳисобланадими ёки мустаҳаб суннатми? Саволдаги хато ва камчиликлар учун узр сўрайман. Жавобингиз учун каттадан катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

- وَانْطَلَقَ أُسَامَةُ بْنُ زَيْدٍ  إِلَى وَادِي الْقُرَى فِي طَلَبِ مَالٍ لَهُ، فَكَانَ يَصُومُ يَوْمَ الْاِثْنَيْنِ وَيَوْمَ الْخَمِيسِ، فَقَالَ لَهُ مَوْلَاهُ: لِمَ تَصُومُ يَوْمَ الْاِثْنَيْنِ وَالْخَمِيسِ وَأَنْتَ شَيْخٌ كَبِيرٌ؟ فَقَالَ: إِنَّ نَبِيَّ اللهِ  كَانَ يَصُومُهُمَا، وَسُئِلَ عَنْ ذَلِكَ فَقَالَ: إِنَّ أَعْمَالَ الْعِبَادِ تُعْرَضُ يَوْمَ الْاِثْنَيْنِ وَيَوْمَ الْخَمِيسِ فَأُحِبُّ أَنْ يُعْرَضَ عَمَلِي وَأَنَا صَائِمٌ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.

1335. «Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу ўз молининг талабида Водий ал-Қуро томон жўнади. У душанба ва пайшанба кунлари рўза тутар эди. Ходими унга:
«Нима учун қари чол бўла туриб, душанба ва пайшанба кунлари рўзасини тутасиз?» деди.
«Аллоҳнинг Набийси бу икки куннинг рўзасини тутар эдилар. Бу ҳақда сўралганларида:
«Албатта, бандаларнинг амаллари душанба ва пайшанба кунлари тақдим қилинади. Амалим тақдим қилинганда рўзадор ҳолда бўлишни яхши кўраман», дедилар», деди».
«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Аввало ҳадиси шарифнинг ровийси, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маҳбублари Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу билан яқиндан танишиб олайлик:
Усома ибн Зайд ибн Ҳориса ибн Шураҳбил ал-Калбий, кунялари Абу Муҳаммад. Оналари Умму Айман, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мураббиялари.
Бу зот улуғ саҳобалардан бўлиб, Маккада таваллуд топдилар. Исломда ўсдилар. Чунки отаси Исломга аввалги кирган зотлардан эдилар. Расулуллоҳ Усомани худди неваралари Ҳасан ва Ҳусайнларни яхши кўргандек қаттиқ яхши кўрар эдилар. Усома Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Мадинага ҳижрат қилдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида Усоманинг ёшлари ҳали йигирмадан ошмаган эди. Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳаётлик пайтларида Усомани аскарлар устидан қўмондон қилиб тайинлаган эдилар. Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳуларнинг халифалик даврларида ҳам у зот мана шу амалда ўтирдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларидан сўнг Водий ал-Қурога кўчиб, мана шу ерда истиқомат қилдилар. Сўнгра Дамашққа кўчиб ўтдилар. Сўнг яна Мадинага кўчиб, вафотларига қадар мана шу ерда яшадилар.
Ҳаммаси бўлиб, 128та ҳадис ривоят қилдилар. Бу ҳадисларни оталари, оналари ва Умму Салама оналаримиздан ривоят қилдилар.
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу ҳижратнинг 54-йили Муовиянинг халифалик даврида вафот этдилар.
Водий ал-Қуро Мадинаи мунаввара билан Шом орасидаги бир водий бўлиб, у ерда Мадина аҳлининг молу мулклари бўлар эди.
Улуғ саҳобий Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу ўз хизматчиларининг «Нима учун қариб қолсангиз ҳам душанба ва пайшанба кунлари қийналиб, рўза тутасиз?» деган саволига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша кунлар рўзасини тутганлари учун тутишларини айтдилар.
Ҳа, саҳобаи киромлар учун, чин мусулмонлар учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар бир нарсада эргашиш катта бахт ва шону шараф эди. Улар каттаю кичик ишларини ўз ҳабиб Пайғамбарлари Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати санияларига мослаб қилишга ҳаракат этганлар. Суннатга хилоф иш қилишни залолат деб билганлар.
Қолаверса, Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳуга у кишининг ходимлари берган саволни баъзи саҳобалар ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бериб, нима учун душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш афзал кўрилишини билишга қизиққанлар.
Жавоб битта – ҳадисда зикр қилинганидек, ҳар душанба ва пайшанба кунлари бандаларнинг қилган амаллари Аллоҳ таоло ҳузурида арз қилинар экан.
Албатта, ўша арз қилинадиган амалларнинг қабул бўладигани бор, қабул бўлмайдигани бор. Арз пайтида амалнинг эгаси рўза тутган ҳолида Аллоҳ таолога илтижо қилиб турса, унинг сабабидан кўпроқ амали қабул бўлиши мумкин экан.
Шунинг учун ҳар душанба ва пайшанба кунлари рўза тутишга ҳаракат қилинади. Рўзанинг ушбу ривоятда зикр қилинаётган ҳикматидан ташқари тақво, меҳр, сабр ва соғлиққа тегишли ва бошқа ҳикматлари ҳам борки, уни унутмаслигимиз керак.

1336- وَقَالَتْ أُمُّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا :كَانَ رَسُولُ اللهِ  يَأْمُرُنِي أَنْ أَصُومَ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ أَوَّلُهَا الْاثْنَيْنِ وَالْخَمِيسِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

1336. «Умму Салама розияллоҳу анҳо:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ҳар ойдан уч кун рўза тутмоғимни, уларнинг биринчиси душанба ва пайшанба бўлишини амр қилар эдилар», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ривоятда ҳам душанба ва пайшанба кунлари рўзасига тарғиб борлиги кўриниб турибди.

1337- قَالَتْ عَائِشَةُ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: كَانَ النَّبِيُّ  يَصُومُ مِنَ الشَّهْرِ السَّبْتَ وَالْأَحَدَ وَالْاِثْنَيْنِ، وَمِنَ الشَّهْرِ الْآخَرِ الثُّلَاثَاءَ وَالْأَرْبِعَاءَ وَالْخَمِيسَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَحَسَّنَهُ.

1337. «Оиша розияллоҳу анҳо:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ойдан шанба, якшанба ва душанба куни, бошқа ойдан эса сешанба, чоршанба ва пайшанба куни рўза тутар эдилар», дедилар».
Термизий ривоят қилган ва ҳасан, деган.
Шарҳ: Бу ривоятда ҳам олдинги ривоятлардаги маъно таъкидланмоқда. Ислом умматидаги солиҳ кишилар душанба ва пайшанба кунлари рўзасини доимо тутиб келганлар ва тутмоқдалар. Аллоҳ таолодан бизни ҳам ана шу солиҳлар қаторида қилишини сўраб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига биноан, ушбу икки куннинг рўзасини тутишда бардавом бўлайлик. (“Ҳадис ва Ҳаёт”).

Усули фиқҳ” китобидан жавоб топасиз. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat