Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жигар церрози ҳолда рўза тутиш

19:34 / 12.04.2018 | Музаффар | 1203
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, докторлар менга жигар церрози ташхиси қўйишган ва рўза тутишни ман қилишябди. Рўза тутмасам гунохидан қўрқябман. Аллоҳ шифо бериб тузалсам қазосини тутиб бераманми ва неча кун қазосини тутишим керак?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Тутиб кўрилади, шариатимиз ҳақиқатан рўза тутишга ожиз бўлган кишиларга соғайганида қазоларини тутиб беришни фарз қилган. Тузалишдан ноумид бўлган кишиларга эса фидясини бериши вожиб бўлади. Бир кунлик рўзанинг фидяси мискиннинг бир кунлик - саҳарлик ва ифторликдаги таоми ҳисобланади. Бу, ҳанафийлар ижтиҳодига кўра, ўртача ҳисобда, ярим сў (1.632 грамм) буғдойга тўғри келади. Фидя берувчи ҳоҳласа бунинг қийматини бериши ҳам мумкин. Бир вақт намознинг фидяси ҳам шунча. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat