Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ижара ҳақида

15:53 / 02.09.2015 | Maryam Abdulloh | 1014

Ассалому алайкум! Шеригим билан чет давлатдан товарлар олиб келиб сотиш билан шуғулланамиз ва ўша олиб келган товарни менинг дўконимда сотамиз. Мен дўконимни шу ишимиз учун шеригимга ижарага берганман. Мисол учун бозорда худди мени дўконимдек дўконлар ижараси 1.000.000 сўм. Мен шу дўконимни шеригимга 800.000 сўмга ижарага берганман. Бу ижара пулини олиб келган товаримиздан қолган фойдасидан ишчиларга ойликлар ва бошқа чиқимлар билан бирга ҳисоблаб, 800.000 сўм ижара пулини ҳам чиқимга чиқариб, қолган фойдани бўлишамиз. Ва мен ҳар ой дўконимдан 800.000 сўм ижара пули оламан. Дўконимни шериклик пулга эмас, ўзимни маблағимга ижарага бериш ниятида сотиб олганман. Агар мени бу дўконим бўлмаганида олиб келаётган товарларимизни сотиш учун бегона одамдан ижарага бошқа дўкон олган бўлардик. Лекин биз ўзаро келишиб, мени дўконимни ижарага олганмиз. Дўконимни шу тарзда ижарага берганим тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу ўз дўконингизни ўзингиз ижарага олишингиз бўлади. Шариатда ижаранинг бундай тури йўқ. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat