Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эримнинг феъли

13:15 / 07.09.2015 | Zaytuna | 3672

Ассаламу алайкум! Мени турмуш қурганмга 1,5 йил бўлади. Шу вақт ичида эрим ва эримнинг оила аъзолари менга жуда кўп ёмонликлар қилишди. Эрим ҳомиладор ҳолимга қарамай бир неча маротаба қўл кўтарди. Мени оила аъзоларимни менсимай ҳақорат қилиб, менга “сен ҳаромисан, гадойсан, уйинг йўқ” дейди. Туғишимдан бир кун олдин урганини ота-онам билиб қолиб, мени катта жанжал билан у ердан олиб кетишди. Вақт ўтди, эрим тавба қилиб, ҳаммадан узрни сўраб, мен билан ярашди. Феъл атвори жуда оғир инсон, бир хил вақтларда Аллоҳни ҳам сўкиб юборади. Астағфируллоҳ. Баъзан мени “ҳиёнаткорсан” деб ҳақорат ва туҳмат қилиб, ҳатто едирадиган нонигача миннат қилади. Ота-онам уни кечирган бўлсалар ҳам, лекин шу инсон билан оила қилишимга қаршилар. Бу инсоннинг зулмидан ўзим ҳам чарчаб кетганман. Агар Аллоҳдан қўрқмаганимда бугуннинг ўзида ажрашиб кетар эдим. Мени фақат “талоқ” гуноҳлиги ушлайди. Менинг ҳозирги ҳолатимда эримдан талоқ сўрашга сабаб етарликми? Яъни сўрашга ҳаққим борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Оилани бузиш осон, лекин уни қайта тиклаш ва мустаҳкамлаш мушкул. Сиз гапларингиз орасида “бир хил вақтларда Аллоҳни ҳам сўкиб юборади” деб айтибсиз. Бу жиддий масала бўлиб, агар сиз айтганингиз рост бўлса ва эрингиз ҳам бу гапни тасдиқласа, бу ҳолатда диндан чиқиш эҳтимоли ҳам бор. Иккингизга ҳам эътиборли бўлган бирор бир аҳли илмга мурожаат қилинглар. Агар эрингиз ўша ҳолатдан тийилмаса, ўртадаги никоҳ бекор бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat