Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имомлар дуолари ҳақида

13:38 / 08.09.2015 | Javlonbek Matqulov | 1518

Ассаламу алайкум! Ҳурматли устозлар. Саволим шуки, масжидларда намоздан сўнг имом дуони араб тилида қилади. Кўпчилик (шуларнинг ичида мен хам) ўша араб тилидаги дуоларни тушунмайди. Фақат баъзилар тушуниши мумкин. Дуо қилаётган инсон дуони мазмунини тушунмай қўшилиб дуо қилиши жоизми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳадисларда, кўп ўринларда дуо қабул бўлиши зикр қилинган. Ўшалардан бири намоздан кейин қилинадиган дуодир. Бу хусусда уламоларимиз, намоздан кейин қилинадиган дуо барчага тегишли бўлишини айтиб ўтганлар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намоздан кейин қилган дуоларини қилиш мандуб амалдир. Шунинг учун имомлар кўпроқ у зотнинг қилган дуолари билан дуо қиладилар. У дуолар лафзлари қисқа ва кўп маъноларни ўз ичига олган дуолардир. Уларда инсоннинг дунё ва охирати учун керак бўладиган барча нарсалар мужассамдир. Ҳамма уни ёдлаб таржималарини ўрганиши зарур. Шундай бўлсада, энг афзали барча намозхон фурсатни ғанимат билиб, махфий ҳолда ўзининг ҳожатини Аллоҳдан сўрашидир. Аллоҳ таоло “Аъроф” сураси 55-оятида :
Роббингизга тазарру ила ва махфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошувчиларни севмас.("Тафсири Ҳилол").
деб марҳамат қилади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat