Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Вақфи мамнуъ

10:47 / 09.09.2015 | Zafarov Murodjon | 2423

Ассаламу алайкум! "Вақфи мамнуъ" ҳақидаги жавобларингиз учун ташаккур. Аҳамиятли қоида эканини тушуниб олдим. Бундай белгилар аксарият Қуръони Карим нашрларида қўйилмаган. Ўқувчи шундай белгилар қўйилмаган китобни ўқиётганида қандай йўл тутади? Бошқа ишоралар ҳам борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! لا га тўхтаб, ундан кейинги оятдан бошлаб ўқиш мумкин эмаслигини, баъзи уламолар : “Маъно тўғри бўлмаслигининг эҳтимоли бор” деганлар. Бу бир эҳтимол холос. Шу сабабдан Қуръони Карим текшириш ҳайъатларининг баъзилари لا ни мусҳафларда ёзишган. Баъзи ҳайъатлар эса юқорида айтиб ўтганимиздек маъно бузилиши эҳтимол бўлгани учун لا ни баъзи мусҳафларга қўйишмаган. Ҳозирда чоп этилаётган Мадина мусҳафларида ушбу аломатларнинг барчаси қўйилган ва бу аломатлар мусҳафнинг охирги бетига ҳам илова қилинган. Сизга ҳам ўша Мадина мусҳафида ўқишни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat