Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис саҳиҳми?

13:42 / 02.12.2015 | камрон темуров | 1150

Ассаламу алайкум! Устозлар “Бир кун Жаброил, Исрофил, Микоил ва Азроил алайҳимассаломлар Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб, Жаброил алайҳиссалом “ким сизга 10 марта саловат айтса, қўлидан ушлаб сирот кўпригидан ўтказиб қўяаман” дебди. Микойил алайҳиссалом “ким сизга 10 марта саловат айтса кавсар ховузингиздан сув ичказаман” дебди. Исрофил алайҳиссалом “ким сизга 10 марта саловат айтса, бошимни саждага қўйиб Аллоҳ шу инсонни гуноҳини кечмагунингча бошимни кўтармайман” дебди. Азроил алайҳиссалом “ким сизга 10 марта саловат айтса жонини пайғамбарларнинг жонини олгандай оламан” дебди. Шундай ҳадис борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз айтган ҳадисни кўрдик, лекин ровийси ҳам, санади ҳам номаълум экан. Уни саҳиҳ ёки заифлигини ҳам билмаймиз. Валлоҳу аълам. Унинг арабий матни қуйида :

روى عن النبى صلى الله عليه وسلم أنه قال : أتانى جبريل وإسرافيل وعزرائيل وميكائيل عليهم الصلاة والسلام فقال جبريئيل: يارسول الله من يصلى عليك عشر مرات أنا آخذ بيده وأمره على الصراط, وقال ميكائيل وأنا أسقيه من حوضك , وقال إسرافيل وأنا أسجد لله تعالى ما أرفع رأسى حتى يغفر الله له وقال عزرائيل وأنا أقبض روحه كما قبضت روح الأنبياء عليهم الصلاة والسلام

Топ рейтинг www.uz Openstat