Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонлик

06:28 / 20.09.2015 | akmaliddin1986 | 976

Ассалому алайкум! Ҳурматли «Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати» аъзолари, қурбонлик қилинаётган вақтда қассоб қурбонлик қилувчига “қўйни бир жойидан ушлаб туринг” деб айтади. Бу иш шариатда борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қурбонлик қилувчи ҳайвонни ушлаб турсин деган гап йўқ.
Сўйишни яхши билса, ўз қўли билан сўйиши мандубдир. Бўлмаса, бошқага сўйдиради. Китобийга сўйдириш макруҳдир.
Аммо бошқага сўйдирганда ҳам ўзи ҳозир бўлиши афзалдир. Китобий қурбат аҳли бўлмагани учун қурбонликни унга сўйдириш макруҳ бўлади. Лекин қурбонлик жоиз бўлаверади.


رَوَى الْحَاكِمُ فِي «مُسْتَدْرَكِهِ»، عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  لِفَاطِمَةَ: «قُومِي إِلَى أُضْحِيَتِكِ فَاشْهَدِيهَا، فَإِنَّ لَكِ بِأَوَّلِ قَطْرَةٍ تَقْطُرُ مِنْ دَمِهَا، أَنْ يُغْفَرَ كُلُّ مَا سَلَفَ مِنْ ذُنُوبِكِ»، فَقَالَتْ فَاطِمَةُ: يَا رَسُولَ اللهِ، هَذَا لَنَا أَهْلِ الْبَيْتِ خَاصَّةً أَوْ لَنَا وَلِلْمُسْلِمِينَ عَامَّةً؟ قَالَ: «لَا، بَلْ لِلْمُسْلِمِينَ عَامَّةً».

Имом Ҳоким «Мустадрак»да Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда қуйидагилар айтилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотимага:
«Бориб, қурбонлигингга шоҳид бўл. Унинг биринчи томган қони билан баробар сенинг ўтган гуноҳларинг мағфират қилинади», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули! Бу бизга – аҳли байтга хосми ёки мусулмонлар учун умумийми?» деди Фотима.
«Йўқ. Мусулмонлар учун умумий», дедилар».
Унинг териси садақа қилинади ёки доимий манфаатланадиган анжом қилиб олинади. (“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat