Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пулнинг қадрсизланиши

07:41 / 20.09.2015 | Bekzod Yakhshiyev | 1287

Ассалому алайкум! Ҳурматли “ислом.уз” сайти ходимлари устозлар, мен сизлардан сўрамоқчи бўлган саволнинг жавоби ҳозирги кунларда кўпчиликни хусусан мени қизиқтираяпти. Биз Қозоғистонда Ўзбекистондан ҳар хил қуруқ мевалар олиб келиб савдо ишлари билан шуғулланамиз. Шу ерда савдо қилувчи ўзбек, тожик мусулмон биродарларимизга насияга сотар эдик. Шу кунларда Қозоқ тангаси қадрсизланиб 1 $ 185 тангадан 285 тангага кўтарилиб кетди. Натижада 10.000 $ насияси бўлган одамни пули 6500 бўлиб қолди. Шу вазиятда насияларни олдинги курсда ҳисоблаб доллар олиш ҳалол бўладими? Шу масала ҳақида кенгроқ маълумот берсангизлар хурсанд бўлар эдик.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Фойда ёки зарар кўриш бу банданинг ихтиёридаги нарса эмас. Шариат ҳукми бўйича неча пулга ва қайси пулга сотган бўлсангиз ўшани олишга ҳақлисиз. Ортиғини олишга ҳаққингиз йўқ. Мабодо ҳаққини тўловчилар тафовутни эътиборга олиб, қарзларини тўласалар диёнатан яхши иш қилган бўладилар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat