Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яна зам сура ҳақида

15:11 / 27.09.2015 | YY | 1187

Ассалому алайкум! Кўпчилик зам суралар ҳақида савол беришаяпти. Уларни бир нечтасини ўқидим, лекин тўлиқ жавоб олмадим. Масалан 4 ракъатли намозга ҳар бир ракъатига алоҳида сура ўқиш керак тўғрими? Ўрганувчилар 2 та сурани такрор ўқиши мумкинми? Кейин каттароқ суралар 30-40 оятли сурани 4 ракъатли намозга бўлиб ўқиш мумкинми? Раҳмат.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1-тўрт ракъатли намоз фарз бўлса, бир сурани иккала ракъатда такрор ўқиш макруҳ. Нафл бўлса, алоҳида сура ўқиш ҳам, битта сурани такрорлаш ҳам жоиз.
2-Янги ўрганаётганлар қодир бўлгунича ўқийверадилар.
3-Бўлиб ўқиш жоиз. Лекин маъноларга эътибор бериш керак. Яъни оятларнинг маънолари намоз бузиладиган даражада ўзгартирилмаслиги шарт. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat