Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кремль ҳақида

15:42 / 27.09.2015 | AVAZBEK IBN ZUXRIDDIN | 1421

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар мен ҳозир Москва шаҳридаман, эшитган бўлсангизлар бу шаҳарнинг марказида Кремль қалъаси бор. Бу ерга  ишлаш учун келган юртдошларим ва кўплаб мусулмонлар у жойга Кремлни кўриш учун боришади. Мен “у жойга кўргани бориш жоиз эмас” деб ўйлайман ва қайтараман. Чунки Кремлнинг ҳар бир гумбаз учларида ҳоч (яъни крест) бор. Мен “бу насронийларнинг қандайдир диний жойимикан” дейман. Бу ерга келганлар эса “Россияга келиб ҳеч бўлмаса Кремлни кўриб кетайлик” дейишади. Хуллас уларга тушунтира олмаяпман. Саволим: Менинг фикрлашим ва қайтариғим тўғрими? Агар фикрим тўғри бўлса яна қайтариш учун қандай иложини қилсам бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Ҳаммамизга Аллоҳнинг жамолини кўриш насиб этсин Амийн! 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Мусулмонлар бошқа дин вакилларининг ибодатхонасига кириш борасида уламолар турлича фикр айтганлар. Шофеъийлар “Ибодатхоналарда суратлар бўлса, у ерга кириш ҳаром”, Ҳанафийлар эса “ “Барҳур Ройиқ” ва “Роддул Мухтор” китобларида келтиришича мутлоқ жоиз эмас”, Ҳанбалийлар эса “Макруҳ” деганлар. Умар розияллоҳу анҳу Шомга келганларида насороларнинг катталаридан бири зиёфатга чақирган. Шунда Умар розияллоҳу анҳу “Биз уларнинг ибодатхоналарида суратлар бўлгани учун ҳам кирмаймиз” деганлар. Ҳанбалий уламоларининг кўпчилиги юқоридаги ҳадиснинг давомини далил қилиб, “У ерларга кирса бўлади” деганлар. Ибн Оиз “Футуҳуш Шом” китобида келтирилган ушбу ҳадисни далил қиладилар. Ҳадисда Умар розияллоҳу анҳу Шомга келганларида насоролар у зотни зиёфатга чақирганлар. Умар розияллоҳу анҳу “Зиёфат қаерда” деди. “Ибодатхонада” дейишди. Ўзи боришдан бош тортиб, Али розияллоҳу анҳуга одамлар билан бирга бориб, нонушта қилиб келинглар деди. Али одамлар билан борди, канисага кирди ва нонушта қилди. Сўнг суратларга қараб : “Амирул мўминин кирса нима бўлар эди экан” дедилар.
Бу уларнинг ибодатхоналарига кириш ҳақидаги ҳукмдир. Сиз айтган жой ибодатхона эмас. Унга киришларига ҳам бирор мантиқ бўлиши керак. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat