Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Биринчи яратилиш

05:56 / 06.10.2015 | Ilhom 0005 Ibragimov | 1058

Ассаламу алайкум! Ҳурматли “Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати” аъзолари. Мен “Аллоҳ биринчи бўлиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳларини яратган экан” деб эшитдим. Одам ато ва фаришталардан ҳам олдин Аллоҳ Пайғамбаримизнинг руҳларини яратган экан. Бунга бирор ҳадис ёки ривоят борми? Саволим ноўрин бўлса ёки нотўғри савол берган бўлсам узр. Аллоҳ илмларингизни зиёда қилсин. Имкон борича сизлардан ўрганишга ҳаракат қилаябман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Яратилиш икки қисмга бўлинади. 1-руҳлар яратилиши, 2-жисмларнинг яратилиши. Руҳлар борасида биринчи бўлиб, Пайғамбаримиз Муҳаммад мсутафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳлари яратилган. Бу борада Ашраф Али Таҳонавий “Нашрут тоййиб” китобларида бир неча ривоятларни келтирганлар. Жисмларнинг яратилиши борасида эса биринчи бўлиб, Одам алайҳиссаломнинг жисмлари яратилган. Бу борада Аллоҳ таоло “Бақара” сураси 30-оятида марҳамат қилади :
Эсла, вақтики Роббинг фаришталарга: «Албатта, Мен ер юзида халифа қилувчиман», – деди. Улар: «Унда бузғунчилик қиладиган, қон тўкадиган кимсани қиласанми? Ҳолбуки, биз Сени ҳамдинг ила поклаб ёд этиб ва Сени муқаддаслаб турибмиз», – дедилар. (У Зот:) «Мен сиз билмайдиган нарсани биламан», – деди.
Ушбу оятдан маълум бўляптики, Аллоҳ таоло Одамнинг Ўзининг ер юзидаги ўринбосари – халифаси бўлишини ирода этган экан. Демак, инсонга улкан ишонч билдирилган, у улуғ Аллоҳнинг халифаси бўлишдек олий мақомга лойиқ кўрилган. Бундай марҳаматнинг ўзига яраша буюк масъулияти ҳам бор. Инсон шуни англаган ҳолда, уни халифа қилиб қўйган Зотнинг топшириқларини бажармоғи, яратган Зот муносиб кўрган олий мақомга доғ туширмасликка ҳаракат қилмоғи керак.
Фаришталарнинг:
«Унда бузғунчилик қиладиган, қон тўкадиган кимсани қиласанми?» деган гапларидан билинадики, улар ўзларигагина маълум йўл билан инсоннинг ер юзида фасод, бузғунчилик қилиши ва қон тўкишини билганлар, айни чоғда, улар фаришталик табиати билан ўзлари айтиб турган тасбеҳу ҳамдларни ва қилиб турган улуғлашларни ушбу махлуқотларнинг яратилиш мақсади деб билганлар. Аммо Аллоҳнинг илми бошқа, фаришталар буни билмайдилар. Шунинг учун ҳам:
«Мен сиз билмайдиган нарсани биламан», деди Аллоҳ таоло.
Яъни одамлардан баъзиларининг бузғунчилик қилиши ёки қон тўкиши ер юзида халифа яратиш иродасига тўсиқ бўла олмайди. Шунингдек, фаришталарнинг тасбеҳ ва ҳамд айтиб, Аллоҳни ҳамиша улуғлаб туришлари ҳам У Зотни улардан бошқа мавжудотни яратишдан тўса олмайди.("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat