Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Суннат намозлар ҳақида

06:24 / 06.10.2015 | bahtiyor shamsiev | 2730

Ассаламу алайкум! Ҳурматли устозлар, жавоб берилган саволларни ўқиб мени саволимдек саволни топмадим. Саволим шундан иборат суннат, пешин ва аср каби махфий ўқиладиган намозларда намоз ўқувчи ўз овозини эшитиб ёки ёнидаги одам эшитадиган ҳолда ўқиш жоизми ёки ичида ўқиш керакми? Пешин ва асрни қироати қандай бўлади? Аллоҳ бу ишларингизни Ўзи билган даражада мукофотласин. Амин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Овоз чиқариб қироат қилишнинг энг пасти ўзидан бошқага эшиттиришдир.
Ўзидан бошқа эшитмайдиган даражадаги қироатни «овоз чиқариб қироат қилиш» деб бўлмайди. Демак, овоз чиқариш лозим бўлган қироатда ақалли ўзига энг яқин турган киши эшитадиган даражада овоз чиқиши лозим экан.
Овоз чиқармай қироат қилишнинг энг пасти ўзи эшитадиган бўлишидир. Мана шу тўғридир.
Ўзи эшитадиган даражада бўлмаган нарса қироат бўлмайди. Ўзидан бошқа эшитадиган бўлса, ошкора қироат бўлиб қолади. Оғзини юмиб, хаёлида қироат қилиш умуман қироат эмас.
Бу ҳукм нутққа боғлиқ «талоқ», «қул озод қилиш», «истисно» каби барча нарсаларга оиддир.
«Истисно» дегани бир нарсани айтиб, орқасидан «инша­аллоҳ»ни айтишдир. Мисол учун, биров овозини чиқариб талоқ қўйса-ю, ортидан ичида «Иншааллоҳ», деса, аммо унинг ҳарфларини ичида айтиб, ўзи ҳам эшитмаса, талоғи тушади, чунки ошкора бўлмаган гап ҳисобга олинмайди.
Ҳукми нутққа боғлиқ нарсаларга ҳайвонни сўйишда «бисмиллаҳ»ни айтиш, ийло қилиш, савдо каби нарсалар ҳам киради.
«Талоқ қўйдим», деса-ю, ўзи эшитмаса, талоғи тушмайди. Бир нарсани «Сотдим», деса-ю, харидор буни унинг оғзига қулоғини қўйиб бўлса ҳам эшитиб олса, савдоси жорий бўлади. (“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat