Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз вақти

19:53 / 10.04.2018 | dinara | 875
Ассалому алайкум! Мен ўқишда ўқиганлигим сабабли пешин намозини 3 яримларда ўқийман. Яқинда бир дўстимдан агар пешин намозини 12 яримда ўқимасанг 3 яримдагиси қазо ҳисобланади деди. Лекин мен пешин намозини 4 яримгача ўқиса бўлади деб ўйлаган эдим. Шуни аниқроқ тушунтириб берсангизлар. Раҳмат

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Асрнинг икки вақти бор. Бир мисл ва икки мисл. Бир мислгача кечиктирманг. Мислларни тақвимдан билиб оласиз.
"Кифоя" китобида қуйидагича келган:

Бунда қайси намознинг қай вақтда ўқилиши, беш вақт фарз намозларнинг ҳар бирининг аввалги ва охирги вақтлари, қай вақтда намоз ўқиш жоиз эмас, қай вақтда макруҳ бўлади, каби масалалар муолажа қилинади. 

وَقْتُ الصُّبْحِ مِنَ الْفَجْرِ الْمُعْتَرِضِ فِي الْأُفُقِ إِلَى الطُّلُوعِ وَالظُّهْرِ مِنَ الزَّوَالِ إِلَى بُلُوغِ ظِلِّ كُلِّ شَيْءٍ مِثْلَيْهِ، سِوَى فَيْءِ الزَّوَالِ، وَفِي رِوَايَةٍ مِثْلهُ وَالْعَصْرِ مِنْهُ إِلَى الْغُرُوبِ وَالْمَغْرِبِ مِنْهُ إِلَى غَيْبَةِ الشَّفَقِ هُوَ الْحُمْرَةُ، وَبِهِ يُفْتَى وَالْعِشَاءِ مِنْهُ، وَالْوِتْرِ بَعْدَهُ إِلَى الْفَجْرِ لَهُمَا  

Бомдоднинг вақти уфқда кўндаланг бўлган фажрдан бошлаб, то қуёш чиққунчадир.
Пешиннинг вақти заволдан то ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлгунча. Завол пайтидаги соядан бошқа. Бир ривоятда бир баробар, дейилган.
Асрнинг вақти ўшандан қуёш ботгунча.
Шомники ундан то шафақ ғойиб бўлгунча. У қизғишликдир ва бунга фатво берилгандир.
Хуфтон ва ундан кейин витр – иккиси ҳам мазкур вақтдан то фажргачадир.
Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat