Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёрдам

00:00 / 16.06.2010 | eski savollar | 433
Ассалому алайкум,Бизни ташвишлантираётган савл билан мурожаат қилмоқчидим сизга ҳазрат. Ҳозирда ҳабарингиз бор Кирг'изистон жанубидаги, Фарг'она водийсининг бир бо'лагидаги қонли воқеалар, буни тезлик билан то'ҳтатишга, адолатли ҳукм қилиб, зулм остидагиларга ёрдам бериш бо'йича Дунё Ислом ташкилотлари, Араб Амирликлари каби Ислом давлатлари, олим ва раҳбарлари нима дейишмоқда, қандай чора тадбирлар ко'ришмоқда? Газодаги ёрдам флотилиясига ҳужуга ҳам Араб давлатлари раҳбарлари, ташкилотлар жим турганликда айблашган эди, бази раҳбарлар эса АҚШ буйруг;идан чиқолмайдиган дунёга берилганликда айбландилар, аммо мен бунга ишонгим келмайди, балки улар ҳам чора ко'ришаётгандир, Ҳақ ё'лига чақиришаётгандир, Аллоҳ билади. Бу масала бо'йича дунё ОАВ фақат Россия АҚШ, БМТ НАТО каби о'з манфаати ё'лидагина иш ко'рувчиларнинг фикрлари тадбирлари ёритилади, Қиргизистон ҳам улардан нажот кутмоқда, аммо ТВ Радиоларда Ислом оламининг ҳолис фирклари ҳабарлари берилмайди. Аҳир бир Туркий эл, бир уммат бо'лсак, бази жинойи то'да қирг'излари ва амалдорларининг "кимларнингдир режаси" асосида бундай ҳунрезликлар қилаётганига мусулмон ҳалқлар бир бо'либ ёрдам ко'рсата олишмайдими. Алам қиладигани Исроилдаги мусулмонларни яҳудлар шундай геносид, террор билан зулм қилганидан куйган бо'лсак, бу ерда о'з қардош ҳалқимиз, диндошимиз ундан баттарини қилса, биз мусулмонлар бирлашиб ҳолис тадбирлар қилиш вақти келмадими, нафақат Ош, Жалилобод воқеаси, балки бутун дунёдаги мусулмон ҳалқларга қилинган фитна, зулмларга қарши қандай чора ко'рамиз?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сиз айтган масала дунё мусулмонларининг диққат марказида. Ҳамма ташвишда ва ҳамма қўлидан келган ёрдамни бериш иштиёқида. Ушбу сайтда аввал эълон қилганимиздек, дунё исломий халқ раҳбарияти ташкилотининг йиллик йиғинида бу масалани шахсан мен ўртага қўйдим ва керакли қарорлар қабул қилинди. Кеча Истанбулда бўлиб ўтган, Умумжаҳон мусулмон уламолари бирлиги ташкилотининг навбатдаги бош қурултойдан қайтиб келдим. У ерда ҳам ушбу масалани кўрдик. Қарорлар қабул қилдик. Ташкилотнинг баёнотидан кейин Қирғизистон расмийлари мактуб юборишган. Ҳозирда мазкур ташкилотимизнинг ҳайъати Қирғизистонга келиши кўзда тутилган. Бошқа давлатлар ва ташкилотлар ҳам қўлидан келган ёрдамини беришга ҳаракат қилмоқдалар. Туркиянинг ўзида ҳам ёрдам жамланаётганининг гувоҳи бўлдик. Кўпчилик менда алоҳида суҳбатларда ҳам маълумотлар сўрашдан мен уларган ўзимда бор маълумотларни бердим. Сизлар ноумид бўлманглар. Барча мусулмонлар сизлар билан. Энг камида эзгу дуолари билан ёрдам берадилар. Аллоҳ таолонинг Ўзи мусийбатимизда сабр берсин ва ёрдамчи бўлсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat