Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шаҳидлик

06:37 / 07.10.2015 | Azizio | 691

Ассаламу алайкум! Шаҳидлар 6 турли бўлади деб эшитдим. Буларга қай ҳолатда вафот этганлар киради? Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 

حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ، عَنْ مَالِكٍ، عَنْ سُمَيٍّ مَوْلَى أَبِي بَكْرٍ، عَنْ أَبِي صَالِحٍ السَّمَّانِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: بَيْنَمَا رَجُلٌ يَمْشِي بِطَرِيقٍ وَجَدَ غُصْنَ شَوْكٍ عَلَى الطَّرِيقِ فَأَخَّرَهُ، فَشَكَرَ اللهُ لَهُ، فَغَفَرَ لَهُ
 ثُمَّ قَالَ: «الشُّهَدَاءُ خَمْسَةٌ: الْمَطْعُونُ، وَالْمَبْطُونُ، وَالْغَرِيقُ، وَصَاحِبُ الْهَدْمِ، وَالشَّهِيدُ فِي سَبِيلِ اللهِ». وَقَالَ: «لَوْ يَعْلَمُ النَّاسُ مَا فِي النِّدَاءِ وَالصَّفِّ الْأَوَّلِ ثُمَّ لَمْ يَجِدُوا إِلَّا أَنْ يَسْتَهِمُوا لَاسْتَهَمُوا عَلَيْهِ». أطرافه تحفة

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир киши кўчада кетаётиб, йўл устида тиканли шохни кўриб қолиб, уни четга олиб қўйди. Бунинг учун Аллоҳ ундан рози бўлиб, гуноҳларини кечди», дедилар.
Сўнгра у зот: «Шаҳидлар беш хил: вабодан ўлган, қорин оғриғидан ўлган, ғарқ бўлган, қулаган нарсанинг остида қолиб ўлган ва Аллоҳ йўлида шаҳид бўлган», дедилар. Яна: «Агар одамлар азонда ва биринчи сафда нима (савоб) борлигини билганларида эди, кейин қуръа ташлашдан бошқа (чора) топмасалар, бунинг учун албатта қуръа ташлашарди», дедилар».
«(Жамоатга) эрта боришда нима (савоб) борлигини билганларида эди, бунинг учун мусобақалашишарди. Агар хуфтон ва бомдодда нима (савоб) борлигини билганларида эди, уларга эмаклаб бўлса ҳам келишарди». (“Олтин Силсила” китобидан. Бухорий ривояти).

Бошқа бир ривоятда уларнинг ададини “еттита” дейилган. Улар : Юқоридагилар,  туғиш вақтида ўлган аёл ва фалаж бўлган инсон. Ибни Обидин роҳиматуллоҳи алайҳ “Роддул муҳтор” китобида ухровий шаҳидларни ўттиз иккитасини санаб ўтганлар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat