Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Насия савдоси

08:01 / 22.12.2015 | BEKZODusta | 998

Ассаламу алайкум! Мен уяли телефон сотиш, тузатиш ва эҳтиёт кисмларини сотиш билан шуғулланаман. Ишимни ривожлантириш учун менга кўпрок эҳтиёт қисмлар керак. Ўзимни эса пулим етмаяпти. Мен 6 ой олдин бир одамдан насияга машина олган эдим. Шу одамдан телефон эҳтиёт қисмларини олиб, менга насияга сотишини сўрасам, у одам рад этди. Сабабини сўрасам, телефон эҳтиёт қисмларини тушунмаслигини айтди. Шунда мен ўзим буларни Хитойдан заказ қилишим учун пулни қўлимга берса, пулни Хитойга чикариб, мол келганидан кейин у одамдан насияга олсам. Шу ишим тўғри бўладими? Агар бундан бошқа шаръан жоиз йўли бўлса, тушунтириб берсангизлар. Чунки у одам музораба савдосига кўнмаяпти. Олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу савдо тўғри бўлиши учун маблағ эгаси, эҳтиёт қисмларни сотиб олиш учун сизни вакил қилиши керак. Шундай қилинса, сиз вакил саналиб, зиммангизда вакилга тегишли ҳақ-ҳуқуқлар собит бўлади. Келган молни сотиб юборишга ёки ишлатиб юборишга ҳеч қандай ҳаққингиз бўлмайди. Қўлингизга келиб тушган мол, маблағ эгасининг моли ҳисобланади. Мол унинг қўлига келганидан кейин, сиз хоҳлаган тарзда савдо қилишингиз мумкин. шундай қилинса шариатга мувофиқ бўлади. Мол, эгасининг қўлига етиб келгунча талофатга учраса ёки мол мусодара қилинса, зарар маблағ эгасига бўлади. Буни ҳам тушинтириб қўйинг. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat