Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис эшитганда

10:49 / 15.10.2015 | sof aqida | 2238

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар ёши улуғ, кексалардан ҳадис эшитиб қоламан ва шу эшитган ҳадис шубҳали туйилганидан қидираман, сўраб кўраман ва топа олмагач сизларга юбораман. Олдинги савол каби яна шунга ўхшаш ҳадис : Умар розияллоҳу анҳу ҳалифалик даврларида одилликларини айтиб бир киши шундай деди. “Ўзларининг фарзандларини "зино" устида ушлайдилар ва 100 дарра уришга буюрадилар. У киши 50 даррада ўлиб қолади ва қарз қиёматга қолмасин деб яна 50 дарра урадилар” деган мазмундаги ривоят эшитгандим. Шу ростми? Саволдаги имло хато ва энг асосийси илмсизлигимга олдиндан узр сўрайман!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عن السائب بن يزيد قال: (خرج علينا عمر بن الخطاب فقال: إني وجدت من فلان ريح شراب فسألته فزعم أنه شرب طلاء، وأنا سائل عنه فإن كان يسكر جلدته الحد، فجلده الحد  أخرجه مالك في الموطأ
 Соиб ибн Язид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Тепамизга Умар розияллоҳу анҳу чиқиб келиб, “Мен фалончидан майнинг ҳидини топдим. Ундан сўраган эдим, у тилоо ичганинини даъво қилди. Мен сизлардан у ҳақида сўрамоқчиман. Агар у маст қиладиган бўлса, унга ҳад ураман” деди ва у кишига ҳад урди.
Бу ҳадисни имом Молик “Муватто” китобида ривоят қилганлар. Одамар Умар розияллоҳу анҳунинг ушбу ҳадни ўғилларидан қайси бирларига жорий қилганлари ҳақида ихтилоф қилганлар. Қайси бири бўлмасин “Умар розияллоҳу анҳу қамчисидан ўлган” деган нарса собит бўлган эмас. “Белгиланган миқдордан ортиқ урди” деган гап ҳам собит бўлган эмас. Умар розияллоҳу анҳунинг ўғиллари Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу “одамлар ҳад урилган бола Умарнинг таёғидан вафот топган дейишади. Ҳолбуки ундан вафот топган эмас” деганлар. “Ўлигининг устига ҳад урилган” деган гап ҳам тўқима ва ёлғон. Бундан ташқари халқ ичида ўша ўғиллари бир қизни зўрлагани ҳақида ҳам ривоят бор. Бу ҳам тўқима гапдир. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat