Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шариатда шу ҳолатга рухсат борми?

11:40 / 11.06.2014 | SAFIYA | 1188
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ҳомиладорлигим туфайли тез-тез гинеколог врач ҳузурига қатнайман. Врачга қатнаётган вақтимда битта ҳолатга эътибор бердим ва бу ҳолат мени таажжубга солди. Овсинимнинг 2 та қизи бор. Оиласи исломий. Врачга бориб календар орқали ўғил фарзанд туғиш ойларини аниқлаб келибди. Ҳозир овсиним ҳам ҳомиладор. Врачдан қизиқиб сўрасам: "Бизлар календар орқали аниқлаб берамиз, қайси ойда ва қайси вақтда эри билан қўшилса ўғил ёки қиз фарзанд туғишини" деди. Ўзим ҳам алҳамдулиллаҳ ҳомиладор бўлганим учун Аллоҳдан қўрқаман бунақа қилишга. Мен фақат Аллоҳдан фарзанд тилаяпман. Жинсини ҳам Аллоҳдан сўраяпман. Саволим: Юқорида айтилган ҳолатга шариатда рухсат борми, яъни календар орқали фарзандни жинсини аниқлаш? Саволим такрорий бўлса узр.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сиз тўғри қилмоқдасиз. Овсинга иши нотўғрилигини айтинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat