Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги қироат

14:48 / 30.07.2015 | МУЗАФФАР ТУРДИМАМАТОВ | 2259

Ассаламу алайкум! Намозда “Фотиҳа” сурасидан сўнг бир сура ёки бир узун оят ёки уч қисқа оят ўқиш вожиб дейилган. Сўрамоқчи бўлганим “Фотиҳа”дан кейин бир оят ўқиб қолгани эсига келмаса, саҳиҳ қавлга қўра намоз охрида саждаи саҳв қиладими? Баъзи домлалар саждаи саҳв қилади деса баъзилари қилмайди дейишади. Сизлардан илтимос ушбу саволимга ойдинлик қиритиб берсангизлар. Жавобингиз учун каттадан катта раҳмат. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Фотиҳа”дан кейин бир оят ўқиб қолгани эсига келмаса, қаралади, агар ўша бир оят тўлиқ бир узун оят бўлса саҳв саждаси вожиб бўлмайди. Агар қисқа бир оят бўлса саждаи саҳв вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat