Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусулмон фазогирнинг намози

00:00 / 05.09.2007 | eski savollar | 844
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Ассалому алайкум Муҳтарам шайх ҳазратлари. Биринчи ўзбек космонавти Солижон Шариповнинг “БИ-БИ-ЪИ” радиоси меҳмони бўлиб саволларга жавоб берганда: " Атмосферада фазо кемаси соатига 28 000 КМ тезлик билан учади.Бир ярим соатда ер атрофини айланиб чиқади. 24 соатда 16 марта. Суткасига қуёш 16 марта чиқиб ботади. Бундай ваъзиятда ҳар 45 минутда намоз ўқишга тўғри келади. Малайзиялик икки космонавтлар ҳам биринчи парвозларини октябр ойида амалга оширмоқчилар.Улар иштирокида ушбу мамлакатда, олиму-уламолар фазода намозни амалга ошириш тўғрисида махсус конферансия ўтказдилар", деб маълумот берди. Коинотда,яъни фазо кемасида мусулмон космонавтнинг намоз ўқишлик ҳукми қандай бўлади ?Т а ш а к к у р!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Малайзиялик олимлар қандай фикрга келганларидан хабарим йўқ. Аммо доимий кеча ёки кундуз бўлиб турадиган жойларда Маккаи Мукаррама вақти билан намоз ўқилиши ҳақида фатво бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat