Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талофатми ёки заиф иймонми?

00:00 / 10.02.2009 | eski savollar | 2137
Мусулмон киши бошқа бир мусулмонни ислом динига хилоф иш қилаётганини ко'рса, уни то'хтатиши лозим. Шундай экан, агар бу ишини то'хтатишга киришганимизда бизга етадиган талофатни миқдорини о'лчаб талофатни танлаш лозимми ёки иймонимиз заиф экан деб ҳо'мрайиб о'тишимиз лозимми? Яни о'ша ното'г'ри ишни то'хтатаман деб о'зимизга жароҳат ёки зуг'ум етишига қандай қаралади?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Сиздан ким бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф иймондир», дедилар».Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган).Бу ҳадисда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам мўмин-мусулмон кишининг мункар, Ислом дини томонидан инкор қилинган ишларга нисбатан мунасабатига қараб иймони кучли ёки заиф бўлишини баён қилмоқдалар.«Мункар иш» деганимиз дин, шариат томонидан инкор қилинган, ёмон ишни билдиради. Чин мўмин инсон ўз жамиятида бўлаётган мункар ишни кўриб-билиб туриб, бефарқ қола олмайди. Бу умуман мумкин эмас. Мўмин киши мункар ишни кўрганда уч ҳолатдан бирида бўлиши мумкин, холос:1. «Ўша мункар ишни қўли билан қайтарсин». Бу куч ишлатиб, деган маънони билдиради. Яъни, бўлаётган ёмон ишни тўхтатиш, уни қайтариш учун куч сарфласин. Бу кўпроқ қўлида ҳукми бор, имкони бор мўминларга тегишли бўлади. Яна, мункарни қайтаришдан олдин, ҳолатга қаралади. Ҳар қандай шахс арашалса бўладиган, кучи етадиган иш бўлса, албатта, ўша одамга бу мункарни куч билан қайтариш вожиб бўлади. Уламолар бу ишнинг асосий эгалари қўлида ҳукми бор кишилар эканини айтган ҳолатлари ҳам бор.2. Мункар ишни тили билан қайтириш. Бу қўли билан қайтаришга қодир бўлмаганларнинг иши. Бу иш иккинчи навбатда, биринчисига қодир бўлмаган тақдирдагина жорий бўлади. У вақтда мўмин-мусулмон одам тили билан гапириб, мункар ишнинг ёмонлигини баён этади, уни қилмасликка чақиради. Бу иш ҳар бир имкони бор мўминга вожибдир. Иймони тақозо қилган бурчдир. Уламолар бу ишнинг асосий эгалари илми бор кишилар эканини айтган ҳолатлари ҳам бор.Лекин гоҳида оғиз билан гапирган мўминга зарар етиши, унинг жонига, шахсига ва бошқа томонларига таҳдид солиниши мумкин. Бундай ноилож ҳолда қолган қолган одам, сўнгги, учинчи даражага тушишга мажбур бўлади.3. Мункар ишни дили билан қайтариш.Чин дилдан «шу иш бўлмаслиги керак эди, аммо, минг афсуски, бўлди. Бу ишни қўлим билан ўзгартишим керак эди, аммо, афсуски қила олмадим. Бу ишни ҳеч бўлмаса тилим билан ўзгартишим керак эди. Аммо, афсуски буни ҳам қила олмадим. Энди, дилим билан инкор қилишдан бошқа чорам қолмади», дейилур. Бу эса, энг заиф иймон бўлади. Демак, бу ишда жуда ҳам эҳтиёт бўлиш ва вазиятни яхши ўрганиб ҳаракат қилиш керак бўлади. Бўлган бўлмаган нарсага аралашиб, ўошқолоқлик қилиб ишни бузиб қўймаслик керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat