Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рамазон ойи ҳақида

16:59 / 26.07.2015 | Баходир Шамсиев | 2614

Ассаламу алайкум! Ҳурматли Устозлар. Саволларимга ойдинлик киритиб берганингиз учун катта раҳмат, ҳаққиларингизга дуо қиламан инша Аллоҳ. Ҳазратимизни Аллоҳ Ўз раҳматига олсин амин. Бир неча йилда 1 бор Рамазон ойи 29 кун бўлиб қолади, бу йил ҳам шундай бўлди. Биз 29 кун рўза тутдик. Нима сабабдан хамма мамлакатлар бу йил 29 кун рўза тутди, 30 кун тутиб Ҳайит қилса бўлмасдими? Мен интернетда ўқидим, кўрсатилишича Маккаи мукаррамада 16-дан 17-июлга ўтиш кечаси янги ойни кўришганмиш. Бизнинг рўзамиз қандай бўлади? Саволим жуда узун бўлгани учун узр сурайман. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1913. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, биз уммий умматмиз, ёзмаймиз ҳам, ҳисобламаймиз ҳам. Ой мана бундай, мана бундайдир», дедилар».

Бир сафар йигирма тўққиз, бир сафар ўттиз (кун) бўлади, демоқчилар.

Ушбу ҳадисга биноан ой баъзан йигирма тўққиз, баъзан ўттиз кун бўлади. Лекин олдиндан ҳеч ким қандай бўлишини айтиб бера олмайди. Сиз жавобгарликни зиммангизга олмай, зиммасига олганларга итоат қилганингиз афзал. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat